SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

Yangiliklar

Blog post
Сув хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан жойларда турли мавзу ва масалаларга бағишланган ўқув амалий семинарлар бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида жойлашган “Учтом” ирригация тизими бошқармасида ташкил этиди. Унда бошқарма сув тармоқларига ўрнатилган "ақлли сув" қурилмаларининг айни пайтдаги ҳолати ўрганилиб, уларнинг ишлашида кузатилаётган нуқсон-камчиликлари мухокама қилинди. Маълум бўлишича, бугунги кунда бошқарув базаларига “Учтом” ирригация тизимлари бошқармаси балансидаги 110 дона қурилмаларнинг атиги 60 фоизидан маълумотлар келиб тушмоқда, холос. Анжуманда бундай ҳолат жиддий танқид қилиниб, қурилмалар ишига масъул мутахассислар огоҳлантирилди. Фаолиятида узилишлар кузатилаётган қурилмалардаги нуқсонларни бартараф қилиш, уларни узлуксиз ишлатиш чораларини кўриш борасида таклиф ва тавсиялар берилди. Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
20 Feb 2024 |   127701
Batafsil o'qish
Blog post
“Учтом” ирригация тизими бошқармасида “Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизомини яхшилаш” мавзуида семинар ўказилди. Тадбирда Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси Д.Эргашев сўзга чиқиб, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, оғзаки, ёзма ёҳуд электрон шаклдаги мурожаатлар билан ишлаш, мурожаатларнинг ҳисобини юритиш ва кўриб чиқилишини назорат қилиш юзасидан қонунчиликда белгиланган вазифа ва топшириқлар ҳақида тушунчалар берди.Юқори турувчи ташкилотлардан берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тизимга малакали олий маълумотли кадрларни жалб қилиш, сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларига келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш борасида барча даражадаги раҳбар ва мутахассислар зиммасига шахсий масъулият ва жавобгарлик юклангани айтиб ўтилди. Анжуман очиқ мулоқот ва мунозара тарзида ташкил этилди, унинг иштирокчилари бошқарма мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
20 Feb 2024 |   36
Batafsil o'qish
Blog post

Жиззах бош насос станцияси (ЖБНС) бошқармаси тасарруфидаги 3 та қудратли насос станцияСи Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги 100 минг гектарга яқин экин майдонларини оби-ҳаёт билан таъминлайди. Энг сўнгги  - 3-насос станцияси барпо этилганига 40 йилдан ортиқ вақт ўтди.  Доимий равишда реконструкция ва модернизация қилинаётгани, жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, замоанавий рақамли жиҳозлар билан таъминланиб борилаётгани  эса, ушбу иншоотларнинг узоқ муддатдан буён ишончли ва бекаму-кўст ишлашига  замин бўлимоқда. 
       Бугун айнан ана шу 3-насос станциясида  АКТдан оқлона ва самарли фойдаланиш мавзуига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбирда ЖБНС бош мутахассиси А.Краус сўз олиб, шу пайтгача бошқармага қарашли сув иншоотларига 9 та “ақлли” сув ўлчаш қурилмалари ўрнатилгани, бугунги кунларда улар  юқори ташкилотлар серверларига интеграция қилиниб, талаб даражасида фаолият юритаётгани ҳақида маълумот берди.

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизималари ҳавза бошқармасининг АКТ ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси  Ш.Норматов анжуман қатнашчиларига ўтган йилларда ўрнатилган рақамли қурилмаларни ишлатиш, айрим ҳолларда юз бериши мумкин бўлган нуқсон ва носозликлар, уларни  бартараф қилиш борасида тушунчалар берди. 

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Sep 2023 |   77
Batafsil o'qish
Blog post

Жиззах бош насос станциялари бошқармаси (ЖБНС) қошида ташкил этилган музей залларидан  ўтган асрнинг 80-йилларида амалга ошган Жиззах чўлини ўзлаштириш жараёни акс этган муҳим ҳужжатлар, экспонатлар, бу борадаги залворли ишлар бошида турган фидойи инсонлар суратлари, улар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. 
     Шунингдек, ушбу муассасага ташриф буюрувчилар Мустақиллик йилларида Жиззах ва Сирдарё вилоятлари сув хўжаликларида амалга ошган ва оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳам ўзлари истаган ва қизиққан саволларга жавобтопиши муқаррар. 
      Шунинг учун ҳам музей остонасидан одамлар қадами узилмайди. Бу ерга айниқса, навқирон авлод вакиллари тез-тез қадам ранжида қилиб туришади.Бугун Зарбдор туманидаги 1-умумтаълим мактабининг устозлари ва ўқувчиларидан иборат гуруҳ ўзлари учун қадрдон ўлка тарихи билан танишиш мақсадида музейга ташриф буюришди.  
      Улар музей залларини айланиб, бунда тўпланган  асори-атиқаларларни катта қизиқиш ва диққат-эътибор билан кўздан кечиришди. Жиззах бош насос станцияси сувдан фойдаланиш бўлими  бошлиғи Ж.Ҳақназаров эса, ўқувчи-ёшларга музей, унинг яратилиш тарихи, бу ерда мавжуд маънавий бойликлар ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берди.    
  
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Sep 2023 |   66
Batafsil o'qish
Blog post

Мирзачўл тумани ирригация бўлимида “Сув ресурсларидан самарали фойдаланишда гендер тенгликнинг аҳамияти” мавзуида семинар ташкил этилди. Тадбирга Жиззах вилояти аёлларининг сув хўжалиги тизимида, аграр соҳада, шунингдек, фермер ва деҳқон  хўжалкларида раҳбар бўлиб ишлаб келаётган хотин-қизлар таклиф этилди. 
      Анжуман аввалида Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи М.Турдибоев сўзга чиқиб, Истиқлол йилларида юртимизда аёлларнинг жамиятдаги мавқеи янада мустаҳкамлангани, ватан равнақи ва чинакам фуқаролик жамияти қуриш йўлида фидойи хотин-қизларнинг ўрни ва таъсири  ортиб бораётгани, бундай ижобий ҳолат сув хўжалиги тизимида ҳам яққол кўзга ташланаётганини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда шунингдек, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида гендер тенглик ёндашувини жорий қилиш, бунинг учун қулай шарт-шароит ва  имкониятлар яратиш, тегишли тартибда  тушунчалар бериб бориш, энг муҳими, сув тежамкор технологияларни жорий этган ва этаётган аёл фермерларни қўллаб қувватлаш, уларнинг сони ва мавқеи ошиб боришига эришиш зарурлиги ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 
       Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ мутахассиси Ғ.Қодирқулов, Мирзачўл ТИБ вакиллари Б.Умрзоқов,  З.Халиловларнинг сув хўжалигида гендер тенгликни таъминлаш борасида эътибор қаратилиши зарур бўлган алоҳида жиҳатлар тўғрисидаги чиқишлари семинар иштирокчиларида катта қизиқиш ўйғотди. Улар жараён давомида ўзларини қизиқтирган саволларга  атрофлича жавоблар олишди. Якунда ушбу долзарб мавзудаги анжуман ва давра суҳбатларини  мунтазам равишда ташкил этиб боришга келишиб олинди.  

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Sep 2023 |   61
Batafsil o'qish
Blog post

Жиззахда ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, мелиорация объектлари кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш мавзуидаги навбатдаги семинар ташкил этилди. 
 Тадбир қатнашчилари Зомин туманидаги “К-3” коллекторида бажарилиши лозим бўлган ишлар доирасига кирган вазифа - кузатув қудуқларига дайвер қурилмаларни ўрнатиш қандай бораётганини кўздан кечиришди. Жиҳозларнинг белгиланган муддатда ва сифатли  ўрнатилиши, бу борада юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан масъул ходимларга тегишли тушунчалар берилди.

Семинарда шунингдек, 20 та мелиоратив объектнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш кечикаётгани танқид қилинди. Бунга мазкур  мелиорация объектлари туманларнинг қишлоқ хўжалиги захира ерлари чегараларига тушиб қолгани сабаб бўлаётгани айтиб ўтилди. Камчиликларни тезда бартараф этиш зарурлиги уқтирилди. 

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Sep 2023 |   71
Batafsil o'qish
Blog post

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси автопаркида сув хўжалиги ташкилотлари зиммасига иккиламчи қора металл тайёрлаш борасида юкланган вазифалар бажарилиши таҳлил қилинган семинар бўлиб ўтди. 
 Жорий йилда  вилоят сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар  217 тонна қора ва  1 минг 300 килограмм  рангли металл парчалари ва  чиқиндиларини тўплаб,  қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериши режалаштирилган.

- Бу борадаги топшириқ бугунгача мос равишда 86 ва 84 фоизга уддаланди. Ёғингарчилик мавсуми бошланмасдан олдин топшириқни бажариш чораларини кўришимиз лозим, - деди ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ж.Ўролов. 
 Семинарда Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш, “Зомин” ва “Туятортар-Қли” ИТБлар жамоалари иккиламчи қора металл тайёрлаш режасини ортиғи билан бажариб қўйгани эътироф этилди. 

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Sep 2023 |   95
Batafsil o'qish
Blog post

 Жиззах вилоятининг Бахмал тумани ҳудудида  жойлашган "Узунбулоқ” насос станциясида   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига биноан ишлаб  чиқилган “йўл харитаси” мазмун моҳиятини англатишга қаратилган семинар ташкил қилинди.
       Анжуман ишига агрокластер корхоналари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, туман  сув хўжалиги соҳаси ходимлари, ДХШ га қизиқиш билдираётган тадбиркорлар гуруҳи таклиф этилди. 
       Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мутахассислари уларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасига ўтиб ишлаш жараёнида амалга оширилиши кўзда тутилган  талаблар ҳақида атрофлича   маълумотлар беришди.

Семинар қатнашчилари жумладан, ДХШ лойиҳасига ўтаётган  объектларини танлаб олиш, унга тегишли ҳужжатлар - лойиҳа концепцияси,  баҳолаш ҳужжати,  молиявий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқиш тартиблари тўғрисида зарурий тушунча ва кўинкмаларга  эга бўлишди.
     Маълумот учун,  "Узунбулоқ” насос станцияси тез орада давлат хусусий шериклик лойиҳасига ўтказилади. 

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Sep 2023 |   107
Batafsil o'qish
Blog post

Жорий йилда Жиззах вилояти сув тармоқларига  жами 174 дона "дайвер" қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилган. Бугунгача бу борадаги режа ортиғи билан уддаланди: 182 дона қурилма учун шартномалар тузилиб, уларнинг 175 донаси техник шартларга амал қилинган ҳолда белгиланган  нуқталарга ўрнатилди.Вилоят мелиорация экспедициясининг Пахтакор тумани бўлимида ташкил этилган семинар иштирокчиларига Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мутахассислари томонидан жой-жойига   ўрнатилган ана шундай  қурилмалардан тўғри ва самарали фойдаланиш  йўллари ҳақида қўшимча маълумотлар берилди. “Ақлли” жиҳозлардан олинаётган маълумотларни  қайта ишлаш,   уларни Сув хўжалиги вазирлиги серверига интеграция қилиш тартиблари эслатиб ўтилди.  
         Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Sep 2023 |   50
Batafsil o'qish
Blog post

 “Жиззах сувқурилиш инвест” ДМ да ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомига қатъий риоя қилиш мавзуида семинар ташкил этилди. 
 Тадбирда  Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси  Мурожаатлар билан ишлаш билан шўъбаси бош мутахассиси Д.Эргашев сўз олиб, меҳнат жамоаси, пудрат ташкилотлари ва аҳоли вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш давлат муассасаси фаолиятини янада тўғри ва самарали ташкил этишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Давлат муассасаси бош муҳандиси  У.Мамараҳимов ўз чиқишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Сув хўжалиги вазирлигининг ишонч телефони ҳар бир фуқаронинг оғзаки, ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаати учун очиб қўйилгани яхши самара бераётгани,  ана шундай тартибни вилоят сув хўжалиги тизимидаги бунёдкорлик ишларини мувофиқлаштириб турган  “Жиззах сувқурилиш инвест” ДМ да ҳам йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги эътироф этилди. 
        Семинарда шунингдек, раҳбар ташкилотлар  топшириқлари ижросини таъминлаш, кўрсатмаларига амал қилиш, ўз фаолиятига танқидий назар билан  баҳо бериш ҳар бир меҳнат жамоаси учун  фойдадан ҳоли бўлмаслиги таъкидланди.  

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Sep 2023 |   65
Batafsil o'qish
Blog post

Жиззах вилояти сув хўжалиги тизими ташкилотлари сафини ёш малакали олий маълумотли кадрлар билан тўлдиришга  алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақида “Учтом” ирригация тизими бшқармасида  бўлиб ўтган семинарда маълумот берилди.  
Тадбирда Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси  Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлим бош мутахассиси Ч.Ўтамуродова сўзга чиқиб, “Учтом” ИТБ да ўтган бир йил ичида олий таълим муассасаларини тамомлаб келган  3 нафар ёш мутахассис ишга қабул қилингани, улар шартли синов муддатини  муваффақиятли ўтаб, жамоанинг тўлақонли аъзоларига айланганини таъкидлаб ўтди.  
Семинарда бу борадаги ишларни давом эттириш, соҳага ишга қабул қилинган ёш мутахассисларнинг билим, малака ва тажрибаси ошувига эришиш зарурлиги ҳақида сўз борди. Устоз-шогирд анъанасини давом эттириш,  жамоанинг янги ёш аъзоларининг самарали меҳнат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. 

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Sep 2023 |   53
Batafsil o'qish
Blog post

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси молия-хўжалик ишлари бўлими ташаббуси билан  “Учтом” ирригация тизими бошқармасида “Сув хўжалигини молиялаштириш ҳамда ривожлантириш жамғармасига маблағлар тушириш” мавзуида  семинар ўтказилди. 
      Ҳавза бошқармаси таркибидаги барча ташкилотлар  ҳисобчилари таклиф этилган тадбирда ИТҲБ бошлиғи  ўринбосари Б.Рахматов сўзга чиқиб, ташкилотлар ҳисобига келиб тушаётган маблағнинг тўғри ва самарали сарфланиши, жамоалар ривожлантириш жамғармаларига маблағ тушуришни кучайтириш, бу борада йўл қўйилган  хато ва камчиликларни зудлик билан бартараф қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.

Ҳавза бошқармаси  бош ҳисобчиси Ф.Халикулов  2023 йил январ-сентябр ойлари учун  ажратилган маблағнинг 1 миллиард 192 миллион сўми  ишлатилмай қолгани,  870,16 миллион сўм шартномалар билан боғланмагани ҳақида маълумот бериб,  қолдиқ маблағларни шартномалар билан боғлаш ҳамда  ишлатилмасдан қолган маблағларни  иш ва хизматлар амалга оширган ҳолда ўзлаштириш тўғрисида кўрсатма берди.
      Семинарда машина ва механизмлар билан  хизмат кўрсатиш борасида фақатгина ҳавза бошқармаси, вилоят сув омборларидан  фойдаланиш бошқармаси ва Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси ижобий кўрсаткич қайд этаётгани эътироф этилди. Ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш  прогноз режаси бутун ҳавза бўйича атиги 45 фоизга бажарилгани афсусланарли ҳолат дея баҳоланди. 

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Sep 2023 |   86
Batafsil o'qish
Blog post

Cув хўжалиги вазирлигида 15 сентябрь куни ижро интизомини янада самарали ташкил этиш, ходимларнинг ижро йўналишидаги билим ва кўникмаларини ошириш бўйича семинар-тренинг ўтказилди. 
      ZOOM платформаси орқали видеоконференция (ВКА) шаклида ўтказилган тадбирда Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг таркибидаги ташкилотлар, шунингдек, вилоят “Сувқурилишинвест” давлат  муассасаси, Мелиоратив экспедицияси, ЖМКФБ, ЖБНС, вилоят  сув омборлари бошқармаси масъул вакиллари иштирок этди.Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарори ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишининг назоратини амалга оширувчи “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро  ягона электрон тизимининг янги талқиндаги “edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро  ягона электрон тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.Тизим ташкилотларида ижро интизомини янада самарали ташкил этиш, бу борада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ва қолоқликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан бошқарувнинг барча даражадаги раҳбар ва мутахассисларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини  кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.
  
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Sep 2023 |   64
Batafsil o'qish
Blog post

Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш  бошқармасига қарашли Арнасой сув омборида ташкил этилган семинар сув иншоотининг техник холатини талаб даражасида ушлаб туриш,  хавфсизлиги,  бу борадаги топшириқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш,  хавфсизлик декларациясида кўрсатилган  камчиликларнинг бартараф этиш масалаларига бағишланди. 
      Анжуманда даставвал “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Ғ.Шодиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон  Президентининг 2023 йил 20 июндаги “Маъмурий ислохотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони ҳамда Сув хўжалиги вазирининг ушбу фармон ижросини таъминлаш борасидаги  бўйруғи талабларини сўзсиз бажариш борасида фикр билдирди.

Инспекциянинг   Жиззах вилояти бошқармаси бош мутахассиси Ж.Караев ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг яқинда кучга кирган  “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунда Сув хўжалиги вазирлигининг  ваколатлари ва мажбуриятлари белгилангани ва унинг   ўз ваколати доирасида гидротехника иншоотлари ҳудудига монеликсиз кириши, шунингдек, ўз назорати остидаги ҳудудларда бир йилда камида икки марта текшириши ўтказиши мумкинлиги белгилангани ҳақида айтиб ўтди. 
      Семинарда Арнасой сув омборидаги ишдан чиққан реле-химоя автоматика қурилмалари, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ахолини огохлантирувчи электр сиренани боскичма-босқич янгилаш зарурлиги айтиб ўтилди. 

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Sep 2023 |   64
Batafsil o'qish
Blog post

 Зафарбод туманида “Махсус хизматлар фаолияти ва гидрометрик жараёнларни ташкил қилиш” мавзуида семинар ташкил этилди. Тадбирда туман ирригация бўлими ва бўлим қошидаги махсус хизмат ходимлари, агрокластерлар вакиллари, фермерлар иштирок этди.  Тадбир қатнашчиларига  Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мутахасислари томонидан кун тартибидаги мавзу юзасидан маълумот ва тушунчалар берилди.- Бугунги анжуман бежизга туманимиз  ҳудудидан оқиб ўтувчи ЮР-25 каналида ташкил этилмади,  - дейди Зафаробод ТИБ бошлиғи Шоҳзод Шарипов. – Ушбу сув тармоғи орқали 3 та йирик фермер хўжаликлари  уюшмасининг 4 минг гектар атрофидаги экин майдонлари оби-ҳаёт  билан таъминланади. Демак, мазкур каналнинг  гидрологик режими элементлари, нишаблиги, ундан ўтаётган  сувнинг сатҳи,  сарфи доимий кузатув ва назоратда бўлиши керак. Шу жиҳатдан бугунги семинар ўта фойдали тадбир бўлди, дейишга ҳақлимиз.
        Анжуман давомида сув танқислиги сезилгани қарамасдан жорий йилги вегитация мавсуми талаб даражасида ўтгани, энди кузги-қишки тадбирларга алоҳида эътибор қаратилиши зарурлиги таъкидланди.     
       
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Sep 2023 |   68
Batafsil o'qish
Blog post

Сув хўжалиги вазирлигининг сув тежамкор технологияларни жорий этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, махсус хизматлар ишини тўғри ташкил этиш, сув тармоқлари қирғоқларида узумзорлар ташкил этиш  борасида жойларда ташкил этилаётган ишларни ўрганиш зиммасига юкланган ишчи гуруҳи Жиззах вилоятига келди. 
     Ишчи гуруҳ аъзолари ўз фаолиятини Пахтакор ва Ш.Рашидов туманларидаги “Семурғ” ва  “Ширин” фермер хўжаликларида  амалга оширилган  ишларни таҳлил қилидан бошлади. Айтиш жоизки, жорий мавсум биринчи хўжаликда 32, иккинчисида эса, 20 гектар майдондаги пахта айнан томчилатиб суғориш усулида парваришланди. 
      - Иккала фермернинг ҳам сув тежамкор усулда ишлов берилган майдонининг  ҳар гектарида ўртача 105 минг туп пахта кўчати, ҳар бир тупда эса, 14-16 тадан кўсак бор, - дейди ишчи гуруҳ раҳбари Нодирбек Худойбердиев.  – Мутахассислар ва миришкор деҳқонлар фикрига кўра, бу жамоалар  ҳар гектар ердан камида 50 центнердан ҳосил кўтариши кутилмоқда.  Авваллари шу ерларда оддий усулда етиштирилган ғўзадан кўпи билан   35 центнердан ҳосил олинган. Мана шунинг ўзи томчилатиб суғориш усулининг афзаллигини кўрсатмоқда.
        Пойтахтлик мутахассислар шунингдек, ҳудудлардаги   канал ва ариқлар, гидроиншоотлар, уларга ўрнатилган “ақлли” сув ўлчаш қурилмаларининг ишлаши ва ҳолатига ҳам эътибор қаратишди. Республика ишчи гуруҳининг Жиззах  вилоятидаги фаолияти давом этади. 
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

05 Sep 2023 |   43
Batafsil o'qish
Blog post

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Шароф Рашидов тумани ҳудудида  жойлашган "Нурли манзил” насос станциясида   семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-июндаги ПФ-101-сонли “Маъмурий ислоҳотлр доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган йўл харитаси ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. 
       Семинарда сув хўжалиги тизими вакиллари, кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этиб, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан белгилаб берилган вазифа ва топшириқлар ижросини муҳокама қилишди. 
      Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ мутахассисларининг семинар иштирокчиларига давлат-хусусий шериклик лойиҳалари шартлари, унга доир объектларини танлаш, лойиҳага тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг тартиблари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Анжуман якунида айрим тадбиркорлар сув хўжалигида ДХШ лойиҳаларига қизиқиш билдирди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

05 Sep 2023 |   42
Batafsil o'qish
Blog post

Жиззах вилоятида Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги сув хўжалиги объектлари фаолиятини рақамлаштириш борасида муайян ишлар амалга  оширилмоқда. Бу ҳақида Зомин тумани ирригация бўлимида ташкил этилган семинарда маълумот берилди. 
      Умуман  жорий йилда вилоят ирригация объектларида 362 дона “Aқлли сув”, мелиоратив кузатув қудуқларига эса, 174 дона “Дайвер” қурилмаларни ўрнатиш режалаштирилган. Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизим ташкилотлари томонидан бугунгача “Aқлли сув” қурилмалари тўлиқ харид қилинди. Уларнинг 311 донаси суғориш “қулоқ”ларига   ўрнатилди.  246 та жиҳоз эса, Сув хўжалиги вазирлиги серверига интеграция қилинди.
      Бу борадаги ишлар қарийб 100 фоизга уддаланган Зомин туманида бўлиб ўтган анжуман қатнашчилари иннновацион қурилмаларнинг қандай ишлашини ўз кўзлари билан кўриш имкониятига эга бўлишди. 
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

05 Sep 2023 |   57
Batafsil o'qish
Blog post

Ш.Рашидов тумани ирригация бўлимида мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини  ҳимоя қилиш  мавзуида семинар бўлиб ўтди.  
     Тадбирда Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Д.Эргашев сўз олиб, ҳар бир фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Сув хўжалиги вазирлигининг ишонч телефони ва бошқа воситалар орқали ўзи истаган мавзуда оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги мурожаатлар билан чиқиши мумкинлиги кафолатлангани,  қонунчиликда бу борада белгиланган  талаблар   ҳақида маълумот берди. 
Семинар қатнашчиларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда  Сирдарё-Зарафшон ирригация тиззимлари ҳавза бошқармаси ва бошқарма ҳузуридаги тизим ташкилотлари раҳбар ходимлари зиммасига аниқ вазифалар юклангани, ушбу жараённинг муайян қонун ва меъёрлар доирасида тартибга солиниши эслатиб ўтилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

05 Sep 2023 |   88
Batafsil o'qish
Blog post

 Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда тизим ташкилотлари сафини малакали олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш, янги меҳнат кодекси мазмун моҳияти тшунтириш ва меҳнат жамоалари аъзоларининг маълумотларини  “hrm аrgos.uz” ҳамда “my mehnat.uz” порталларига киритиб бориш мавзуидаги навбатдаги семинар Жиззах сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида ташкил этилди. 
     Тадбирда бошқарманинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бош мутахассиси Ч.Ўтамуродова чиқиш қилиб,  кадрларни ишга қабул қилиш, уларнинг билим, малака ва тажрибаларини ошириш, устоз-шогирт анъанасини йўлга фўйиш, ишга янги қабул қилинган ёш кадрларга шарт-шароитлар яратиш ҳақида сўз юритди. 2023 нинг 1 майидан кучга кирган Янги меҳнат кодексида  иш берувчи, ходим  ва давлат манфаатлари мувозанатини таъминлаш  борасида кўзда тутилган  меъёрлар ҳақида маълумот берди.  
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

05 Sep 2023 |   55
Batafsil o'qish
Blog post

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан Арнасой тумани ирригация бўлими ва “Учтом” ирригация тизимлари бошқармасида бугунги куннинг долзарб мавзуларига бағишланган иккита семинар ташкил этилди. Тадбирларда ИТҲБ бошлиғининг ўринбосари Ж.Ўролов иштирок этди. 
     Арнасойда бўлиб ўтган тадбирда туман ирригация бўлими тасарруфидаги  0,5 гектар майдонда ташкил этилаётган узумзорда амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. 
       Мутахассислар томонидан серҳосил узум навларини танлаб, экиш, вайшларни талаб даражасида тортиш, токзорларда агротехника тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш юзасидан маслаҳатлар берилди.  Бунда токнинг қуёш ва иссиқликни ёқтирадиган ўсимликлар сирасига киришини инобатга олиш,  ток кўчатлари тупроққа чуқурроқ экилиши ва тез-тез суғориб турилиши зарурлиги таъкидланди. 
      “Учтом” ИТБ да бўлиб ўтган анжуманда эса,  мазкур бошқарма ёрдамчи хўжалигини ривожлантириш масаласига кўриб чиқилди.  50 сотих майдонда ташкил этилган иссиқхонада парваришланаётган бодринг пайкаллари ҳолати  қатнашчилар эътиборини ўзига тортди. Шу билан бирга, очиқ майдонга экилган мевали дарахтлар кўчатлари оралиғига ишлов беришда камчиликлар борлиги, паррандачилик соҳасидаги ишларни янада жонлантириш талаб этилиши айтиб ўтилди. 
 Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

05 Sep 2023 |   68
Batafsil o'qish
Blog post

 “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги “Маъмурий ислохотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони ижросини таъминлашга қаратилган семинар Жиззах бош насос станцияси бошқармаси тасарруфидаги  3-Жиззах насос станциясида ташкил этилди. 
       Тадбирда бошқарма бошлиғи Н.Ўролов, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Жиззах вилояти бошқармаси бош мутахассиси Ж.Караевлар  сўзга чиқиб, насос станциясининг техник холати яхшилаш, хавфсизлигини  таъминлаш борасида белгиланган меъёрларга амал қилиш, жараён давомида раҳбарият томонидан  берилган топшириқ ва кўрсатмаларни бажариш, хавфсизлик декларациясига биноан қайд этилган камчиликларнинг бартараф этиш ҳақида фикр юритишди.   
        Семинаарда 3-Жиззах насос станциясининг ишга туширилганига 35 йилдан ортиқ вақт ўтгани сабаб  фойдаланиш муддати ўтайтган реле-химоя автоматика курилмаларини боскичма-босқич янгилаш чораларини кўриш зарурлиги айтиб ўтилди. Бу борадаги ишларни амалга оширишда  жамоа аъзоларининг фаоллиги ва  уюшқоқлиги талаб этилиши таъкидланди. 
Сирдарё-Зарашон ИТҲБ матбуот хизмати.

05 Sep 2023 |   57
Batafsil o'qish
Blog post

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси молия ва хўжалик бўлими томонидан Бахмал тумани ирригация бўлимида “Сув хўжалигини молиялаштириш ва ривожлантириш жамғармасига маблағ тушишини таъминлаш” мавзуида  семинар ташкил этилди. Тадбир ишига бошқарма тасарруфидаги меҳнат жамоаларининг бош ҳисобчилари таклиф этилди.  
      Анжуманда ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б.Рахматов ҳамда молия ва хўжалик бўлими бош ҳисобиси Ф.Халикуловлар сўзга чиқиб, молиялаштирилган маблағларнинг тўғри ва самарали сарфланиши, тизимлар ривожлантириш жамғармаларига  маблағ  туширилишида самарадорликга эришиш борасида фикр-мулоҳазалар билдиришди. 
       Тадбир қатнашчиларидан сув хўжалиги тизим ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига маблағлар туширилиши бўйича ҳар ҳафта якуни билан ИТҲБ раҳбариятга маълумот киритилишини таъминлаш сўралди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан вужудга келаётган айрим хато ва камчиликларни  бартараф этиш борасида таклиф ва тавсиялар берилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

05 Sep 2023 |   92
Batafsil o'qish
Blog post

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги  насос станциялари ва энергетика бошқармасининг “Истиқлол” насос станциясида семинар ташкил этилди. 
      Тадбирда насос станциясини электр энергия лимитига риоя қилган ҳолда ишлатиш,  энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш, насос агрегатлари ва эҳтиёт қисмларни техник соз ҳолда сақлаш, иншоот атрофини ободонлаштириш масалаларига эътибор қаратилди. 
      Семинарда бошқарма бошлиғининг ўринбосари З.Суюнов сўзга чиқиб, 2023 йилнинг ортда қолган даврида “Истиқлол” насос станциясида 37 минг киловатт соат электр энергияси иқтисод қилингани,  ҳудуддаги кластер ва фермер хўжаликларига 2 миллион 237 минг метр куб сув етказиб берилганини маълум қилди.  “Ушбу насос станцияси жамоаси томонидан қўлга киритилган натижалар тизимнинг бошқа бўлим в бўлинмалари учун ўрнак бўлишга арзийди”, деди З.Суюнов. 
     Анжуман якунида вегитация мавсуми якунига етиб бораётгани, шундан келиб чиқилган ҳолда, келгусида режалаштирилган таъмирлаш-тиклаш ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

05 Sep 2023 |   61
Batafsil o'qish
Blog post

Сув ресурсларидан фойдаланишнинг бош мезони – сувнинг хисоб-китобини унинг биринчи манъбаи (сув омбори, дарё ва ҳоказолар) дан, то бевосита истеъмолчи (фермер даласи) гача тўғри юритишдир. Сувни тақсимлаш ва бошқаришни амалга ошириш учун аниқ сув ўлчаш имкониятлари мавжуд бўлиши керак.  
       Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташуббуси билан   Зомин туманида ташкил этилган семинарда ана шулар ҳақида сўз борди.  Туман ирригация бўлими гидрометрлари, бўлим қошидаги махсус хизмат вакиллари иштирок этган тадбирда янги восита - вертушкалар ёрдамида сув ўлчашнинг  “сир”лари очиқланди.  
      Бошқарма мутахассислари анжуман қатнашчиларга вертушкалардан оқилона ва унумли фойдаланиш, уларнинг тўғри ишлашига эришиш, қимматбаҳо қурилмаларнинг созлиги ва  талаб даражасида сақланишини таъминлаш борасида тушунчалар беришди. 
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

05 Sep 2023 |   96
Batafsil o'qish
Blog post

Жиззах вилоятида сув тежамкор технологияларни жорий этиш мавзуидаги навбатдаги семинар ташкил этилди. Дўстлик туманидаги “Робия она” фермер хўжалигида бўлиб ўтган тадбир ишига МЧЖ шаклидаги “Сангзор” агрокластери, фермер хўжаликлари, туман ирригация бўлими ҳамда пудрат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.
     - Жорий хўжалик йилида  15 гектар пахта майдонимиз томчилатиб суғориш усулида парвариш қилинмоқда, - дейди фермер Йўлчи Отақулов. – Ўтган йили мана шу майдоннинг ҳар гектаридан 31 центнердан ҳосил йиғиштириб олган эдик. Мутахассислар ҳисоблаб чиқишди: бу йил камида 15 фоиз ортиқча ҳосил тўпланган. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, биз учун сув тежовчи усулнинг фойдаси кутилганидан ҳам юқори бўлади.
     Семинар қатнашчиларига шунингдек, инновацион усулнинг нафақат ҳосилдорликга, балки яна, ишчи кучи,  техника, ёқилғи ва ўғит тежалиши борасида  салмоқли устунликлари мавжудлиги ҳақида маълумотлар берилди.  
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

05 Sep 2023 |   100
Batafsil o'qish
Blog post

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва “Жиззахсувқурилишинвенст” ДМ ташаббуси билан Зарбдор туманида “Мелиоратив таъмирлаш-тиклаш ишларининг бориши” мавзуида семинар ташкил этилди.  
Жиззах вилояти сув хўжалигидаги бунёдкорлик ишларига масъул томонлар вакиллари иштирокидаги тадбирда  туманидаги "Кериз", "Мустақиллик қуёши", "Истиқбол", "Тараққиёт", "Намуна", "Бахт", "Мустақиллик", "Ғалаба" ва "Оқар" хўжаликлари ҳудудларида коллектор тармоқларида олиб борилаётган қуриш ва реконструкция ишлари кўздан кечирилди. 
     Семинар иштирокчиларига тендер савдолари натижаларига кўра,  мазкур объектдаги ишлар  “Ғаллаорол” хусусий қурилиш-таъмирлаш корхонаси томонидан амалга оширилаётгани  маълум қилинди. Пудратчи ташкилот 4,9 км узунликдаги коллектор тармоғини қуриш, 5,1 км коллекторни реконструкция қилиш, 4 та  қувурли ўтиш жойи, 8 та аквақудук ҳамда кузатув қудуқларига 9 та дайвер қурилмаларини ўрнатишни зиммасига олган. 
       Анжуман қатнашчилари объектдаги ишлар зарурий техника ва ишчи кучи жалб этилган ҳолда, режа-жадвал асосида  амалга оширилаётганига гувоҳ бўлишди.  
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

05 Sep 2023 |   61
Batafsil o'qish
Blog post

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан Жиззахдаги "Зарбдор-2” насос станциясида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли “МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДА СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги Фармонида белгиланган “йўл харитаси” ижросини таъминлаш юзасидан  семинар ташкил қилинди.  
       Сув хўжалиги тизими вакиллари, кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари,  давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ташаббускорлар иштирок этган тадбирда асосий эътибор ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш масаласига қаратилди.
      Семинар қатнашчиларига ИТҲБ мутахассислари томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари шартлари,  объектларни танлаш, лойиҳа концепцияси,  баҳоланиши ва молиявий ҳисоб-китобларининг амалга оширилиш юзасидан тушунчалар берилди.  
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

05 Sep 2023 |   95
Batafsil o'qish
Blog post

     Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 24 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ҳамда 2023 йил 3 мартдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарорлари ижроси қандай таъминланмоқда?  Дўстлик туманида ташкил этилган семинарда ана шу масала жиддий таҳлил қилинди. 
     Тадбирда Жиззах вилояти сув хўжалиги объектларига рақамли технологияларни ўрнатиш борасида муайян ишлар амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди. Жумладан, Дўстлик тумани ҳудудидаги сув иншоотларига ўрнатилган “ақлли” қурилмаларнинг  ишлаши кўздан кечирилди. 
      Шу билан бирга, 2022 йилда ўрнатилаган 180 та  “smart” қурилмалардан тизим серверига маълумот юборишда узилишлар кузатилаётганига эътибор қаратилиб, камчиликларни бартараф этиш зарурлиги уқтирилди. Бу борада  масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. 
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

22 Aug 2023 |   65
Batafsil o'qish
Blog post

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос  станциялари ва энергетика бошқармасининнг “Хулкар-1” насос станциясида семинар ташкил этилди. 
       Тадбирда сўз олганлар насос станцияларни белгиланган электр энергия лимитига қатъий риоя қилинган ҳолда ишлатиш, энергия тежамкор қурилмалар ўрнатилишини таъминлаш, насос агрегатлари ва эҳтиёт қисмларни  соз ҳолда сақлаш, ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини узлуксиз давом эттириш зарурлиги ҳақида фикр билдиришди. 
     Семинар қатнашчилари “Хулкар-1” насос станциясининг жорий ҳолати билан танишди.  Улар жумладан, насос станцияси агрегатларининг белгиланган меъёрлар асосида эксплуатация қилинаётгани, ишчи-ходимлари учун шарт шароитлар мавжудлиги, иншоот ҳудуди ободлигига эътибор қаратишди. Бу борадаги ишларнинг намунали ташкил этилгани боис, ортда қолган 2 ойнинг ўзида 20 минг киловатт электр энергияси иқтисод қилингани эътироф этилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

18 Aug 2023 |   91
Batafsil o'qish
Blog post

Жиззах вилояти Янгиобод тумани “Сохибкор” насос станциясида  “Сув хўжалигини молиялаштириш ҳамда ривожлантириш жамғармасига маблағлар тушириш” мавзуида   семинар ўтказилди. Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ бошлиғи ўринбосари Б.Рахматов ва бош хисобчи Ф.Халикуловлар иштирокида тизимдаги 18 та ташкилотнинг бош хисобчилари билан  молиялаштирилган маблағларнинг тўғри ва самарали сарфланиши, тизим ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш ҳолати таҳлил қилинди.   
       Юқоридаги масала юзасидан барча ташкилотларга бўш турган бино ва хоналарни ижара асосида фуқароларга бериш, ёрдамчи хўжаликда етиштирилган маҳсулотлардан ҳамда мавжуд машина ва механизмларга шартномалар тузиб, ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш кўрсатмаси берилди.   
      Тадбир якунида 2023 йилнинг  июнь-август ойлар давомида “Сохибкор-2” насос станциясида амалга оширилган ишлар натижасида   15 минг  кВт электр энергия иқдисод қилинишига эришилгани, иншоот худудида ташкил этилган 2 сотих майдондаги узумзор боғнинг 110 килограмм ҳосили ишчи-ходимларга тарқатилгани  айтиб ўтилди. 
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

18 Aug 2023 |   80
Batafsil o'qish
Blog post

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Жиззах вилояти бошқармаси ташаббуси билан Жиззах бош насос станцияси бошқармаси таркибидаги 2-Жиззах насос станциясида ўқув семинари ташкил этилди.  
     Тадбирда 2-НС жамоасининг ўз зиммасидаги ана шу  вазифани талаб  даражасида бажаришини таъминлаш учун яратилган шарт-шароитлар, насос агрегатларнинг техник холати ва хавфсизлиги, бу борада берилган кўрсатмалар ва хавфсизлик декларациясига амал қилиниши, иш жараёнида юзга келаётган айрим камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш  ҳақида сўз борди. 
       Семинарда “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Ғ.Шодиев, бош мутахассиси Ж.Караев,  ЖБНС бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Қулбўлдиевлар чиқиш қилиб, Ўзбекистон  Президентининг “Маъмурий ислохотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони ижросини таъминлаш, жорий йилда мазкур насос станциясига ўрнатилган  замонавий насос агрегатлари ва куёш батареялари самарали фойдаланиш буйича мулоҳаза юритишди. Бу борадаги ишлар давомида насос станциясининг 40 йил аввал ишга туширилганини инобатга олган ҳолда, фойдаланиш муддати ўтган реле-химоя автоматика қурилмаларини боскичма-босқич янгилаш чораларини кўриш зарурлиги уқтириб ўтилди. 
       Маълумот учун: Бугунги кунда умумий сув чиқариш қуввати 76.6 куб метрни ташкил этадиган 2-НС  ёрдамида Зомин ва Зарбдор туманларининг  27 минг 645 гектар майдони оби-ҳаёт билан таъминланмоқда. 
       Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

18 Aug 2023 |   98
Batafsil o'qish
Blog post

Жиззах вилоятида сув тежовчи технологияларни жорий этиш мавзуига бағишланган навбатдаги кўргазмали семинар ташкил этилди.   
      Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан Ш.Рашидов туманининг  “Оқ йўл” фермер хўжалиги даласида   уюштирилган тадбир ишига агрокластерлар, фермер хўжаликлари, сув тежамкор технологиялар етказиб бериш ва ўрнатишни зиммасига олувчи пудратчи корхоналар вакиллари таклиф этилди. 
        “Оқ йўл” фермер хўжалиги жамоаси жорий йилда ўзига тегишли 20 гектар пахта майдонини томчилатиб суғориш усулида парвариш қилмоқда. Кўргазмали семинар қатнашчилари ана шу майдондаги ғўза ниҳолларининг ривожига баҳо беришди. 
      Тажрибали деҳқонлар ушбу ҳудудда оддий усул билан суғорилаётган қўшни даладагига нисбатан камида 10 центнердан кўпроқ ҳосил мавжудлигини эътироф этишди. Бу сув тежовчи технологиялар афзаллининг тасдиғи экани таъкидланди. 
  Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

17 Aug 2023 |   70
Batafsil o'qish
Blog post

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция тасарруфидаги, Пахтакор туманида жойлашган “Оқ-булоқ” коллекторида мелиоратив таъмирлаш-тиклаш ишлари ва режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича семинар ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига иншоотда таъмирлаш-тиклаш ишларининг бориши, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, суғориладиган майдонлардаги ўсимликлар ривожига қараб ҳолатини аниқлаш, мелиоратив объектлар кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, сизот сувлар сатҳини кузатиш ва кузатув қудуқларига “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш хусусида тушунчалар берилди.

Семинарда мавжуд камчиликларни бартараф қилиш, лойиҳаларни ўз вақтида сифатли топшириш, ўрнатилаётган “Дайвер” қурилмаларининг ишлашини назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

17 Aug 2023 |   83
Batafsil o'qish
Blog post

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ таркибидаги  ташкилотларни  олий маълумотли малакали кадрлар билан тўлдириш, қонуний ва меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, меҳнат жамаоси фаолияти давомида ижро интизомига риоя қилиш мавзуларида семинарлар ташкил этилди.

Ҳавза бошқармасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бош мутахассиси Ч.Ўтамуродова, Ш.Рашидов тумани ирригация бўлими Мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси Д.Эргашев, Зомин тумани ирригация бўлими бош юрисконсульт С.Бобобековнинг маърузалари тингланди. 
Жиззах сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида бўлиб ўтган анжуманлардаги чиқишлари қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди. Уларнинг эътиборини тизим таркибини олийгоҳларни тамомлаб келаётган малакали ва ёш кадрлар билан тўлдириш, ижро интизомига сўзсиз риоя этиш, ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, бу борада  юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйишбўйича фикр-мулоҳазалар ўзига тортди.

17 Aug 2023 |   89
Batafsil o'qish
Blog post

Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасида Жиззах вилояти сув хўжалиги тизимида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. 

Бу борада белгилаб олинган прогноз режага биноан жорий йилда Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар биноларига 16 дона қуёш панеллари ўрнатилиши кўзда тутилган эди. Бугунгача ушбу режа қарийб 80 фоизга бажариб қўйилди.

Қуввати энг йирик қуёш фотоэлектр қурилмалари Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ биноси (22 кВт) ҳамда Жиззах вилояти сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси (20 кВт) биноларига ўрнатилди. 

17 Aug 2023 |   70
Batafsil o'qish
Blog post

“Туятортар-Қли” ирригация тизими бошқармасида сув хўжалиги объектларида рақамлаштириш ишлари таҳлили бўйича семинар ташкил этилди.

Семинарда сув олиш нуқталарига ўрнатилган “Ақлли сув” қурилмаларини ишлатиш, уларни масофадан туриб бошқариш, назорат қилиш, носозлик юзага келганда тезкор техник хизмат кўрсатиш борасида тушунчалар берилди.

Семинар иштирокчилари “Туятортар-Қли” ИТБ тасарруфидаги рақамли технологиялар иш жараёни билан бевосита танишиш орқали ўз билим ва кўникмаларин ошириш имкониятига эга бўлишди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

17 Aug 2023 |   45
Batafsil o'qish
Blog post

Жорий йилнинг 16 август куни Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги “ЗАРБДОР-1” насос станциясида давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинар иштирокчиларига насос станцияларини давлат-хусусий шериклик тамойили асосида ишлатишни тезлаштириш ва бунда талабгорлар сафини кенгайтирган ҳолда тизимли иш ташкил этиш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини насос станциялари иш самарадорлигини оширишни ҳисобга олган ҳолда тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш бўйича керакли тавсия ва топшириқлар берилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
 

17 Aug 2023 |   42
Batafsil o'qish
Blog post

 Бахмал, Ғалларол ва Ш.Рашидов туманларининг экин майдонларини оби-ҳаёт билан таъминловчи Эски туятортор каналининг ПК-598 қисмида янги ва замонавий сув ўлчаш воситаси (вертушка) лардан унумли фойдаланиш мавзуига бағишланган амалий семинар ташкил этилди. 
       Тадбир ишида Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Туятортор-Қли ирригация бошқармаси ҳамда Ғаллаорол тумани ирригация бўлими вакиллари иштирок этишди. 
       Соҳа мутахассислари уларга вертушкаларнинг афзаллиги, қулайлик томонлари, улар билан ишлаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ўзига хос жиҳатлар ҳақида зарурий маълумотлар беришди.  Анжуман  қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олди 
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

17 Aug 2023 |   61
Batafsil o'qish
Blog post

 Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг топшириғига  биноан Сирдарё Зарафшон  ирригация тизимлари хавза бошқармаси ташаббуси билан  Ғаллаорол туманида сув ресурсларидан фойдаланиш, махсус хизмат фаолиятини такомиллаштириш ва гидрометрик юмушларни амалга ошириш бўйича амалий семинар ташкил этилди. 
        Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ масъуллари, Ғаллаорол туман ирригация бўлими ва унинг қошидаги Махсус хизмат ходимлари иштирок этган тадбирда бугунги куннинг долзарб юмушлари, уларни маромига етказиб амалга ошириш, юзага келаётган айрим муаммоларни бартараф этиш  борасидаги фикр мулоҳазалар билдирилди. Бугунгача сув хўжалиги махсус хизмат бўлими томонидан туманнинг 8 минг гектар майдонига 33.1 миллион куб  метр сув етказиб берилиб,  103 миллион сўмлик хизмат кўрсатилгани маълум қилинди. 
       Якунда бу борадаги ишларни янада жонлантириш борасида мутасаддиларга тегишли  топшириқлар берилди.  
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

17 Aug 2023 |   59
Batafsil o'qish
Blog post

 Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги сув хўжалиги объектларида рақамлаштириш ишларини таҳлил қилинди.
Сирдарё-Зарафшон ИТХБ тасарруфидаги сув хўжалиги объектларида рақамлаштириш бўйича жорий йилда ирригация обектларида 362 дона “Aқлли сув”, мелиоратив кузатув қудуқларига 174 дона “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш белгиланган бўлса, тизим ташкилотлари томонидан 349 дона “Aқлли сув” қурилмалари сотиб олинган бўлиб, шундан 239 донаси сув хўжалиги обьектларига ўрнатилган ҳамда вазирлик серверига 209 донаси интеграция қилинган.
 

08 Aug 2023 |   55
Batafsil o'qish
Blog post

Жиззах вилоятининг Зомин туманида “Муқаддам сув тежамкор технологиялар жорий этган қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари” мавзуида семинар ташкил этилди. 
Тумандаги “Боғу-барака” фермер хўжалиги даласида бўлиб ўтган тадбирда ҳудудларда иш олиб бораётган 4 та агрокластер, 60 дан ортиқ фермер хўжалиги раҳбарлари,  шунингдек,  сув тежовчи технологияларни ўрнатиб беришни зиммасига олаётган пудратчи корхоналарнинг вакиллари ҳозир бўлишди.

Анжуманда Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари  Р.Қаршиев иштирок этиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.  Жумладан, сув тежамкор технологияларни жорий этишда томонлар ўртасида ўзаро манфаатли шартномалар тузилиши, уларда кўзда тутилган  шартларга қатъий риоя қилиш, пудрат ишларининг сифатли амалга оширилишини таъминлаш ва назорат қилиб бориш зарурлиги уқтириб ўтилди. 
     Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.   

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

08 Aug 2023 |   46
Batafsil o'qish
Blog post

Шароф Рашидов туманидаги “Оқтош” насос станциясида “Сув хўжалигида давлат-хусусий шерикликнинг аҳамияти ва долзарблиги” мавзуида семинар ташкил этилди.

Тадбирда Сув хўжалиги вазирлиги Давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг хизматини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси А.Тагаев сўзга чиқиб, соҳада давлат-хусусий шериклик тартиб-таомиллари асосида жорий этилган лойиҳалар хусусида атрофлича маълумот берди.

– Мана шу “Оқтош” насос станцияси Жиззах вилоятида биринчилардан бўлиб давлат-хусусий шериклик тамойили асосида хусусий тадбиркор бошқарувига берилган эди, – деди А.Тагаев. – Инвестор томонидан насос станцияси қисқа вақт ичида тўлиқ реконструкция қилинди, 3 та насос агрегати янгиланди. Бунинг натижасида дастлабки йили 37 фоиз, 2022 йилда 70 фоиз электр энергиясини тежаш эвазига салкам 300 миллион сўм маблағ иқтисод қилди. Бу йилги натижалар яна ҳам юқори бўлиши кутилмоқда.

08 Aug 2023 |   58
Batafsil o'qish
Blog post

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 5-декабрда тасдиқланган "ҳафталик график"ка асосан хафтанинг хар сешанба куни рақамлаштириш масалаларига қаратилган ўқув семинар бўлиб ўтмоқда.

08 Aug 2023 |   45
Batafsil o'qish
Blog post

Шароф Рашидов тумани Ўсар Ҳотамов ҳудудидаги “Маматқул ота” фермер хўжалиги даласида “Сув тежовчи технологиялар: қулайлик ва имтиёзлар” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирга вилоятдаги пахтачилик туманларида фаолият юритаётган ирригаторлар,  агрокластер ва фермер хўжаликлари вакиллари таклиф этилди 
      - Жиззах вилоятида  сув тежамкор технологиялар, айниқса, томчилатиб суғориш усулларини  жорий этиш борасида Шароф Рашидов тумани ўзига хос пешқадам, - дейди туман ирригация бўлими бошлиғи Лапас Маҳмудов.  - Бугунги кунда ҳудудимиздаги 4 минг 900 гектарга яқин пахта майдонлари   томчилатиб суғорилаётгани буни тасдиқлайди.

Янги, яъни бугунги кун тили билан айтганда “инновацион” усулда иш олиб бориш  борасида “отни қамчилаб”, бошқаларга қараганда  аввалроқ ҳаракат қилган, бунинг натижасида уч-тўрт йилдан буён юқори ҳосил кўтариб келаётган фермерлар туманнинг Ўсар Ҳотамов ҳудудида  кўпчиликни ташкил қилади.  Шунинг учун ушбу тадбир айнан мана шу ҳудуддаги фермер хўжалиги даласида ташкил этилгани ҳам бежиз бўлмади.   
      - Ўтган йили  20 гектар ер пахта майдонимизда томчилатиб суғориш усулини жорий этган эдик, - деди тадбир мезбони,  “Маматқул ота” фермер хўжалиги раҳбари Имомқул Саидқулов. -  Бу ҳудуддан бошқа ерларимизга қараганда 10 центнердан ортиқ ҳосил кўтардик. Афзаллиги ва қулайлиги яққол билингани учун бу йил яна 25 гектарда сув тежовчи технологияни ишга туширдик. Ғўзамиз ривожини ўзингиз кўриб турибсиз, насиб қилса, бу йил ҳам ҳосилимиз чакки бўлмайди...

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

08 Aug 2023 |   50
Batafsil o'qish
Blog post

Сув хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 20 июль куни Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг туман ирригация бўлимларининг сув тежайдиган ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича мутахассислари учун ўқув-тренинг ташкил қилинди.
Ўқув-тренинг иштирокчиларига сув тежовчи технологияларни жорий қилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга амалдаги тартибга асосан субсидия маблағларини ажратиш тартиб-тамойиллари, бунда технологияларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ жавоблар олдилар.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

08 Aug 2023 |   51
Batafsil o'qish
Blog post

Юртимизда саратон ўз кучини кўрсатаётир. Ҳарорат сезиларли даражада кўтарилган мана шу кунларда юз минглаб гектарларга экилган экинлар, боғ-роғларни яшнатиш, оби-ҳаётга қондиришда мамлакатимизда мавжуд сув омборларининг ҳиссаси беқиёс бўлмоқда. Жумладан, Жиззах вилоятидаги Қоровултепа сув омбори жамоаси ҳам ўз фаолиятини зиммасидаги  вазифа масъулияти залворли эканини англаган ҳолда  ташкил қиляпти.
     - Сангзор дарёсига сув ташлаш йўли билан Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманларининг 8 минг гектардан ортиқ  майдонларига сув етказиб берамиз, - дейди сув омбори бошлиғи  Ўрол Арақулов. – Жорий йил вегитация мавсумигача тўпланган 46 ярим миллион кубметр сувнинг  15 миллион кубметри бугунгача деҳқонларга етказиб берилди. 
       Айтиш жоизки, жорий йил, айниқса, шу кунларда сув таъминоти  масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Буни тўғри англаган ҳавза жамоаси буни имконияти туғилганданоқ сув тўплаш ишлари давом эттириш чораларини кўрмоқда. “Бундан уч-тўрт кун аввал ҳам  сув омборимизга кунига ўртача 250 минг куб метр  сув келиб турди, - дейди тўғон бошлиғи Ғайрат Исмоилов. – Сонияга шу сувнинг 3 кубметри далаларга чиқарилмоқда”. 
      Шу ўринда қисқа маълумот: Қоровултепа сув омбори вилоятнинг Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган. Ҳавза Эски Туятортар канали орқали Зарафшон дарёси суви билан тўлдирилади. Табиий ботиқликда қурилиб,  1987 йилда фойдаланишга топширилган сув иншоотининг умумий ҳажми  53 миллион кубметрни ташкил этади. 
     Қоровултепа сув омборининг 15 кишидан иборат  меҳнат жамоаси мавсумлар оралиғида бевосита  сув омборининг ўзи ва  4,7 километр узунликдаги чиқариш каналида кенг кўламда таъмирлаш, тозалаш ва тиклаш ишларини амалга оширди. 
       Ёрдамчи хўжалигида 50 бош қуён, 500 бош ўрдак парваришланмоқда, 2 гектар ерга экилган ғаллага бугун-эрта ўроқ тушади.  Хуллас,  меҳнат жараёнининг тўғри ташкил қилиниши, амалга оширилаётган ишларнинг мунтазам равишда моддий ва маънавий рағбатлантирилиб борилаётгани жамоа учун муҳим даврнинг кўнгилдагидек ўтишига замин бўлмоқда.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

08 Aug 2023 |   51
Batafsil o'qish
Blog post

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан Дўстлик тумани ҳудудида жойлашган “Арнасой-3” насос станциясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда “Сув хўжалиги соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси”: унинг мазмун моҳияти” мавзуида семинар ташкил қилинди. Анжуман ишига туман сув хўжалиги вакиллари, ҳамкор тадбиркорлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари таклиф этилди.

08 Aug 2023 |   41
Batafsil o'qish
Blog post

Жорий йилнинг 11 июль куни соат 10:00 да Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Зарбдор туман ирригация бўлими биносида “Ўтган йилларда ўрнатилган "ақлли сув" қурилмаларининг ишлаши ва маьлумотларни тўғри узутиши” масаласига қаратилган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

            Бошқарма тасарруфидаги  меҳнат жамоаларининг рақамлаштириш соҳасидаги  мутахассислари таклиф  этилган тадбирда тизим фаолиятини автоматлаштириш, суғориш тармоқларига “ақлли сув” ва “дайвер” қурилмаларни ўрнатишнинг фойдаси. афзаллиги ва қулайлиги  ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

11 Jul 2023 |   68
Batafsil o'qish
Blog post

               Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорининг   2-иловасида  сув хўжалиги объектларида рақамли қурилмаларни жорий қилиш бўйича прогноз кўрсатичлар белгилаб берилган.    
      Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Сув хўжалиги фаолияти равнақида АКТ ҳиссаси” мавзуида ташкил этилган ўқув семинарда ана шу қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.  
       Бошқарма тасарруфидаги  меҳнат жамоаларининг рақамлаштириш соҳасидаги  мутахассислари таклиф  этилган тадбирда тизим фаолиятини автоматлаштириш, суғориш тармоқларига “ақлли сув” ва “дайвер” қурилмаларни ўрнатишнинг фойдаси. афзаллиги ва қулайлиги  ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
        Инновацион усуллар ва қурилмалар ёрдамида  қўлга киритилаётган  кўрсаткичларни қабул қилиш, жамлаш ва таҳрирлашда АКТ соҳаси мутахассислари зиммасига залворли вазифалар юкланиши таъкидлаб ўтилди.  
        Маълумот  учун: Президентнинг номи юқорида келтирилган қарорига биноан Жиззах вилоятида жорий йилда  умумий қиймати 15 миллиард 800 миллион сўмга тенг бўлган ишларни амалга ошириш, жумладан, 362 та “ақлли сув”, 174 та “драйвер” қурилмаларни ўрнатиш,  1 та сув хўжалиги объектини автоматлаштириш  кўзда тутилган.

 

                                                                                                                                         Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

04 Jul 2023 |   87
Batafsil o'qish
Blog post

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Музаффар Турдибоевга Жиззах вилояти ҳудудларидаги ижтимоий эътиборга муҳтож оилаларнинг 47 нафар ёшлари бириктирилган. Бугунгача ана шу ёшларнинг ҳар бири билан юзма-юз учрашилиб, яшаш барзи, турмуш шароитни ўрганилди. Уларнинг фикри мулоҳазалари тингланди, хоҳиш-истаги, орзу-умидларига эътибор қаратилди. 
     Жиззах шаҳрининг “Боғишамол” маҳалласида яшаб келаётган Хусанжон Қаҳҳоров ахборот-технология соҳасига қизиқади, у келажакда компьтер дастурчи бўлиш ниятида. Аммо хонадон эгаларининг “қўли калталиги” болакай режаларининг амалга ошувини ортга суриб келарди. “Бугун менга ноутбук  совға қилишди. Ўз устимда ишлашимга, билим ва кўникмаларимни оширишга катта имконият пайдо бўлди. Бунинг учун  Жиззах вилояти сувчилари раҳбариятига катта раҳмат айтаман!” дейди Ҳ.Қаҳҳоров.
     “Қалия” маҳалласида истиқомат қилувчи Ноила Маҳамаджонова дизайнер бўлишни орзу қилади. Қизгина шу билан бирга ажабтовув расмлар ҳам чизади. Ноила бугун воҳа сувчилари томонидан беғараз тарзда тортиқ қилинган расм чизишга мўлжаллаган планшет ёрдамида ўзининг севимли машғулоти билан янада кўпроқ ва самарали шуғулланиш имкониятига эга бўлиши шубҳасиз. 
      Бугун вилоят марказининг  “Олмазор” маҳалласидаги Тожимуродовлар хонадони аъзолари, айниқса, оила қизалоғи Фотимабонунинг қувончи чексиз. Унга Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи М.Турдибоев номидан электр қуввати билан ишлайдиган тикув машинаси совға қилинди. 
    - Тикувчилик қила оламан. Аммо оёғимдаги оғриқ сабаб ишлай олмасдим, оиламиз бюджетига ҳисса қўша олмасдим, - дейди Н.Тожимуродова. - Энди мана бу тикув машинаси ёрдамида чиройли нарсалар тикиб, сотувга чиқариш, даромад топишим мумкин. Ҳаммаси учун катта раҳмат!
       Айтиш жоизки, бу каби саховат тадбирлари Ийди Қурбон  арафасида амалга оширилаётгани нур устига аъло нур бўлмоқда.  Жиззах вилояти сувчилари раҳбарияти томонидан эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат ҳайитликлар ҳам етказиб берилаётир. Хайрли иш давом этади...
                                                                                Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

04 Jul 2023 |   53
Batafsil o'qish
Blog post

Фориш Жиззах вилоятининг сув ўта танқис тумани ҳисобланади. Ҳудудда оқар сув йўқ ҳисоби. Шунинг учун ҳам бу ерда деҳқончилик қилишнинг ўзи бўлмайди.

Аммо “қалови топилса, қор ҳам ёнар” экан. Тумандаги боғдорчиликка ихтисослашган “Ҳилол-Нур” масъулияти чекланган жамияти аъзолари буни исботлашди: томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишди.

Жамият соҳибкорларига Фориш тумани ирригация бўлими мутахассислари ёрдам қўлини чўзди. Сувчилар ўзларининг беминнат маслаҳат, кўрсатма ва тавсияларини беришди.

Мутахассислар тавсиясига амал қилинган ҳолда томчилатиб суғориш учун зарур бўладиган ҳовуз барпо этилди. Битта тик қудуқ қазилиб, электр тармоғи тортиб келинди, зарур асбоб-ускуналар ўрнатилди. Қисқа вақт ичида МЧЖ тасарруфидаги 70 гектар майдондаги боғ ва дарахт қатор ораларига экилган сабзавот ва полиз экинлари томчилатиб суғориш усулида су-орила бошланди.

Боғдаги ёнғоқ, олма, ўрик, шафтоли ва бошқа мевали дарахтларга, қатор ораларида етиштирилаётган бир йиллик экинларга жон кирди. Томчилатиб суғориш усулининг қулайлиги ва афзаллиги яққол кўзга ташланди...

 

                                                                                                                                 Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

22 Jun 2023 |   107
Batafsil o'qish
Blog post


     “Учтом” ирригация  тизими  бошқармаси (ИТБ) Жиззах вилоятининг Дўстлик, Арнасой, Мирзачўл, Зафаробод туманларидаги  63 минг 427 гектар экин майдонларини сув билан таъминлайди. Жамоа 2023 йилги вегитация  мавсумини кўнгилдагидек  ўтказиш мақсадида кенг кўламли таъмирлаш тиклаш ишларини амалга оширди. Жумладан, 74,4 километр узунликдаги  хўжаликлараро каналлар механизмлар ёрдамида тозаланди 46 та  гидротехник  ва 42 та сув ўлчаш иншоотларини таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Бу ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилгани бугун лимитда белгиланган  сувнинг далаларга ўз вақтида  етказиб берилишини таъминламоқда.
      - Бугунги давр тасарруфимиздаги каналларда оқаётган  сувнинг сарф-харажатини аниқ олиб боришни тақозо қилмоқда, - дейди бошқарма бошлиғи Асилбек Ҳасанов. – Шу сабаб жорий йилда сув “қулоқлари” бошига 80 дона “ақлли сув” қурилмалари ўрнатишни режалаштирган эдик.  Январ-май ойларида 47 та ана шундай жиҳоз белгиланган жойларига ўрнатилди, июн ойида  уларнинг сонини яна 20 тага кўпайтириш ниятидамиз. Шунингдек, барча туманлар ирригация бўлимлари билан 2023 йилда талаб этиладиган сув миқдори аниқ хисоб-китоб қилиб олинди. Натижада уларга жорий йилда 298,4 миллион  куб метр  сув лимити ажратилиб,  оби-ҳаёт етказиб бериш борасида шартномалар  расмийлаштирилди.
     Бошқармада шунингдек, сув етказиб беришда эҳтимолий  муаммоларга дуч келмаслик учун  2022-2024 йилларга мўлжалланган дастур ҳам  ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжатда 10 километр узунликдаги  каналнинг дамбаларини мустахкамлаш, 8 дона янги гидротехник иншоот ўрнатиш  кўзда тутилган. Бу режалар ўз вақтида амалга ошса, тармоқнинг  фойдали иш коэфиценти камида 10 фоизга ошиши таъминланади.     
     - Жамоамизда 70 дан ортиқ ишчи ходим меҳнат қилади, - дейди бошқарма бўлим бошлиғи Ҳусан Эшоқулов. – Асосий эътиборимиз касбдошларимизни моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган.  Бир неча йилдан буён сув йўлларининг мухофаза қисмидаги жами 18 гектар майдонга маккажўхори,  бошоқли дон, полиз экинлари экиб келамиз. Етиштирилган хосил жамоа аъзолари ўртасида тенг тақсимланади. Сўнгги бир йил ичида умумхалқ байрамлари ва тантаналарда “Учтом” ИТБ ёрдамчи хўжалигида боқилган 4 бош йирик, 5 бош майда шохли мол сўйилиб, гўшти жамоа аъзоларига  тортиқ қилинди.
     “Учтом” ирригация  тизими  бошқармаси раҳбарияти жамоа аъзоларини қўшимча моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида яна 22 гектар майдонга ошқовоқ, мош, қовун-тарвуз экишга қарор қилди. Яқинда асаларичилик ва қуёнчилик йўлга қўйилди. Бошқарма ёрдачи хўжалигида парваришланаётган қорамол ва қўй-эчкини 100 бошга, товуқ ва ўрдакларни 1 минг 500 бошга етказиш чоралари кўрилмоқда.   
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

18 Jun 2023 |   210
Batafsil o'qish
Blog post

Жиззах вилоятида жорий йилда 29 та ирригация ва мелиорация объектларида қурилиш, реконструкция ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилади. Жумладан, 9 та йилдан-йилга ўтувчи, янгидан бошланган 1 та ирригация ва 19 та мелиорация объектларида бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Бу ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилииш учун давлат бюджетидан 175,9 миллиард сўм сарфланиши режалаштирилган.  

Ирригация объектларида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар орасида жами 12 километр узунликдаги каналларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, 1 тадан сел сув омбори ва насос станцияси барпо этиш, 3 та сув омборида реконструкция ишларини бажариш, 2,7 километр узунликдаги сув тармоқлари қирғоғини сел-тошқиндан муҳофаза қилиш кўзда тутилмоқда.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Батафсил -  https://jizzaxhavza.uz/i/1/16

17 Jun 2023 |   193
Batafsil o'qish
Blog post

 


      Халқимизнинг “Дарё бўйида яшасанг-да, бир томчи сувни ҳам исроф қилма!” деган ибратли нақли бор. Бутун дунёда оби-ҳаёт танқислиги йил сайин тобора сезилиб бораётган бир даврда бундайин пурҳикмат иборалар ҳақлиги ва  долзарблиги яққол намоён бўлмоқда.  
      Сўнгги йилларда Фориш тумани миришкорлари томонидан  етиштирилган сархил мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларни нафақат Жиззах, балки қўшни Самарқанд, Сирдарё вилоятлари, ҳатто Тошкент шаҳри бозорларида ҳам   учратиш,  уларнинг аъло сифати ва бетакрор мазаси ҳақида истеъмолчилар мақтовини эшитиш мумкин бўлмоқда. Маълумки,   Фориш туманининг катта ҳудуди лалмикор, яъни сув танқис бўлган  ерлардан иборат. Шундай экан, форишликлар қандай қилиб қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиш уддасидан чиқишмоқда?
      Маълум бўлишича, туман деҳқонларининг бу борадаги   муваффақиятида ҳеч қандай сир йўқ экан. Улар аслида ҳосилдор, аммо бир томчи  сувга зор бўлиб ётган 8 минг 311 гектар ерга  сув тежамкор технологияларни жорий этиш йўли билан  “жон киритиш” уддасидан чиқишибди.
      Туманнинг “Қўлба” маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган “Фориш агро нурафшон” МЧЖ чорвачиликга ихтисослашган. Чорвадан эса, ўзингиз биласиз, тармоқнинг озуқа базаси мустаҳкам бўлгандагина кутилган фойдани олиш мумкин. Буни яхши англаган жамият аъзолари 200 гектар майдондага бедазорни ёмғирлатиб суғориш усулида парваришлашга аҳд қилишди.  
     Айни кунларда МЧЖ даласида ушбу технологияни йиғиш ва ўрнатиш ишлари якунига етмоқда. Янги усул бугун-эрта синовдан ўтади.
 

Батафсил -  https://jizzaxhavza.uz/i/1/15

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

17 Jun 2023 |   259
Batafsil o'qish