SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

22 Aug 2023 |   65

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ МАСАЛАСИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ


     Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 24 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ҳамда 2023 йил 3 мартдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарорлари ижроси қандай таъминланмоқда?  Дўстлик туманида ташкил этилган семинарда ана шу масала жиддий таҳлил қилинди. 
     Тадбирда Жиззах вилояти сув хўжалиги объектларига рақамли технологияларни ўрнатиш борасида муайян ишлар амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди. Жумладан, Дўстлик тумани ҳудудидаги сув иншоотларига ўрнатилган “ақлли” қурилмаларнинг  ишлаши кўздан кечирилди. 
      Шу билан бирга, 2022 йилда ўрнатилаган 180 та  “smart” қурилмалардан тизим серверига маълумот юборишда узилишлар кузатилаётганига эътибор қаратилиб, камчиликларни бартараф этиш зарурлиги уқтирилди. Бу борада  масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. 
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador