SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

22 Sep 2023 |   63

АРНАСОЙ СУВ ОМБОРИ УЧУН ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ БЕРИЛДИ


Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш  бошқармасига қарашли Арнасой сув омборида ташкил этилган семинар сув иншоотининг техник холатини талаб даражасида ушлаб туриш,  хавфсизлиги,  бу борадаги топшириқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш,  хавфсизлик декларациясида кўрсатилган  камчиликларнинг бартараф этиш масалаларига бағишланди. 
      Анжуманда даставвал “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Ғ.Шодиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон  Президентининг 2023 йил 20 июндаги “Маъмурий ислохотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони ҳамда Сув хўжалиги вазирининг ушбу фармон ижросини таъминлаш борасидаги  бўйруғи талабларини сўзсиз бажариш борасида фикр билдирди.

Инспекциянинг   Жиззах вилояти бошқармаси бош мутахассиси Ж.Караев ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг яқинда кучга кирган  “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунда Сув хўжалиги вазирлигининг  ваколатлари ва мажбуриятлари белгилангани ва унинг   ўз ваколати доирасида гидротехника иншоотлари ҳудудига монеликсиз кириши, шунингдек, ўз назорати остидаги ҳудудларда бир йилда камида икки марта текшириши ўтказиши мумкинлиги белгилангани ҳақида айтиб ўтди. 
      Семинарда Арнасой сув омборидаги ишдан чиққан реле-химоя автоматика қурилмалари, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ахолини огохлантирувчи электр сиренани боскичма-босқич янгилаш зарурлиги айтиб ўтилди. 

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador