SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

22 Sep 2023 |   68

ВЕГИТАЦИЯ МАВСУМИ ЯКУНЛАНДИ, НАВБАТ КУЗГИ-ҚИШКИ ТАДБИРЛАРГА


 Зафарбод туманида “Махсус хизматлар фаолияти ва гидрометрик жараёнларни ташкил қилиш” мавзуида семинар ташкил этилди. Тадбирда туман ирригация бўлими ва бўлим қошидаги махсус хизмат ходимлари, агрокластерлар вакиллари, фермерлар иштирок этди.  Тадбир қатнашчиларига  Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мутахасислари томонидан кун тартибидаги мавзу юзасидан маълумот ва тушунчалар берилди.- Бугунги анжуман бежизга туманимиз  ҳудудидан оқиб ўтувчи ЮР-25 каналида ташкил этилмади,  - дейди Зафаробод ТИБ бошлиғи Шоҳзод Шарипов. – Ушбу сув тармоғи орқали 3 та йирик фермер хўжаликлари  уюшмасининг 4 минг гектар атрофидаги экин майдонлари оби-ҳаёт  билан таъминланади. Демак, мазкур каналнинг  гидрологик режими элементлари, нишаблиги, ундан ўтаётган  сувнинг сатҳи,  сарфи доимий кузатув ва назоратда бўлиши керак. Шу жиҳатдан бугунги семинар ўта фойдали тадбир бўлди, дейишга ҳақлимиз.
        Анжуман давомида сув танқислиги сезилгани қарамасдан жорий йилги вегитация мавсуми талаб даражасида ўтгани, энди кузги-қишки тадбирларга алоҳида эътибор қаратилиши зарурлиги таъкидланди.     
       
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador