SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

05 Sep 2023 |   61

“ИСТИҚЛОЛ” НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР


Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги  насос станциялари ва энергетика бошқармасининг “Истиқлол” насос станциясида семинар ташкил этилди. 
      Тадбирда насос станциясини электр энергия лимитига риоя қилган ҳолда ишлатиш,  энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш, насос агрегатлари ва эҳтиёт қисмларни техник соз ҳолда сақлаш, иншоот атрофини ободонлаштириш масалаларига эътибор қаратилди. 
      Семинарда бошқарма бошлиғининг ўринбосари З.Суюнов сўзга чиқиб, 2023 йилнинг ортда қолган даврида “Истиқлол” насос станциясида 37 минг киловатт соат электр энергияси иқтисод қилингани,  ҳудуддаги кластер ва фермер хўжаликларига 2 миллион 237 минг метр куб сув етказиб берилганини маълум қилди.  “Ушбу насос станцияси жамоаси томонидан қўлга киритилган натижалар тизимнинг бошқа бўлим в бўлинмалари учун ўрнак бўлишга арзийди”, деди З.Суюнов. 
     Анжуман якунида вегитация мавсуми якунига етиб бораётгани, шундан келиб чиқилган ҳолда, келгусида режалаштирилган таъмирлаш-тиклаш ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador