SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

04 Jul 2023 |   87

ЖИЗЗАХДА АКТ МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН СЕМИНАР


               Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорининг   2-иловасида  сув хўжалиги объектларида рақамли қурилмаларни жорий қилиш бўйича прогноз кўрсатичлар белгилаб берилган.    
      Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Сув хўжалиги фаолияти равнақида АКТ ҳиссаси” мавзуида ташкил этилган ўқув семинарда ана шу қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.  
       Бошқарма тасарруфидаги  меҳнат жамоаларининг рақамлаштириш соҳасидаги  мутахассислари таклиф  этилган тадбирда тизим фаолиятини автоматлаштириш, суғориш тармоқларига “ақлли сув” ва “дайвер” қурилмаларни ўрнатишнинг фойдаси. афзаллиги ва қулайлиги  ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
        Инновацион усуллар ва қурилмалар ёрдамида  қўлга киритилаётган  кўрсаткичларни қабул қилиш, жамлаш ва таҳрирлашда АКТ соҳаси мутахассислари зиммасига залворли вазифалар юкланиши таъкидлаб ўтилди.  
        Маълумот  учун: Президентнинг номи юқорида келтирилган қарорига биноан Жиззах вилоятида жорий йилда  умумий қиймати 15 миллиард 800 миллион сўмга тенг бўлган ишларни амалга ошириш, жумладан, 362 та “ақлли сув”, 174 та “драйвер” қурилмаларни ўрнатиш,  1 та сув хўжалиги объектини автоматлаштириш  кўзда тутилган.

 

                                                                                                                                         Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador