SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

18 Jun 2023 |   210

ИШЧИ-ХОДИМЛАР ҚЎШИМЧА РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ



     “Учтом” ирригация  тизими  бошқармаси (ИТБ) Жиззах вилоятининг Дўстлик, Арнасой, Мирзачўл, Зафаробод туманларидаги  63 минг 427 гектар экин майдонларини сув билан таъминлайди. Жамоа 2023 йилги вегитация  мавсумини кўнгилдагидек  ўтказиш мақсадида кенг кўламли таъмирлаш тиклаш ишларини амалга оширди. Жумладан, 74,4 километр узунликдаги  хўжаликлараро каналлар механизмлар ёрдамида тозаланди 46 та  гидротехник  ва 42 та сув ўлчаш иншоотларини таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Бу ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилгани бугун лимитда белгиланган  сувнинг далаларга ўз вақтида  етказиб берилишини таъминламоқда.
      - Бугунги давр тасарруфимиздаги каналларда оқаётган  сувнинг сарф-харажатини аниқ олиб боришни тақозо қилмоқда, - дейди бошқарма бошлиғи Асилбек Ҳасанов. – Шу сабаб жорий йилда сув “қулоқлари” бошига 80 дона “ақлли сув” қурилмалари ўрнатишни режалаштирган эдик.  Январ-май ойларида 47 та ана шундай жиҳоз белгиланган жойларига ўрнатилди, июн ойида  уларнинг сонини яна 20 тага кўпайтириш ниятидамиз. Шунингдек, барча туманлар ирригация бўлимлари билан 2023 йилда талаб этиладиган сув миқдори аниқ хисоб-китоб қилиб олинди. Натижада уларга жорий йилда 298,4 миллион  куб метр  сув лимити ажратилиб,  оби-ҳаёт етказиб бериш борасида шартномалар  расмийлаштирилди.
     Бошқармада шунингдек, сув етказиб беришда эҳтимолий  муаммоларга дуч келмаслик учун  2022-2024 йилларга мўлжалланган дастур ҳам  ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжатда 10 километр узунликдаги  каналнинг дамбаларини мустахкамлаш, 8 дона янги гидротехник иншоот ўрнатиш  кўзда тутилган. Бу режалар ўз вақтида амалга ошса, тармоқнинг  фойдали иш коэфиценти камида 10 фоизга ошиши таъминланади.     
     - Жамоамизда 70 дан ортиқ ишчи ходим меҳнат қилади, - дейди бошқарма бўлим бошлиғи Ҳусан Эшоқулов. – Асосий эътиборимиз касбдошларимизни моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган.  Бир неча йилдан буён сув йўлларининг мухофаза қисмидаги жами 18 гектар майдонга маккажўхори,  бошоқли дон, полиз экинлари экиб келамиз. Етиштирилган хосил жамоа аъзолари ўртасида тенг тақсимланади. Сўнгги бир йил ичида умумхалқ байрамлари ва тантаналарда “Учтом” ИТБ ёрдамчи хўжалигида боқилган 4 бош йирик, 5 бош майда шохли мол сўйилиб, гўшти жамоа аъзоларига  тортиқ қилинди.
     “Учтом” ирригация  тизими  бошқармаси раҳбарияти жамоа аъзоларини қўшимча моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида яна 22 гектар майдонга ошқовоқ, мош, қовун-тарвуз экишга қарор қилди. Яқинда асаларичилик ва қуёнчилик йўлга қўйилди. Бошқарма ёрдачи хўжалигида парваришланаётган қорамол ва қўй-эчкини 100 бошга, товуқ ва ўрдакларни 1 минг 500 бошга етказиш чоралари кўрилмоқда.   
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador