SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

05 Sep 2023 |   100

ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ – ФОЙДА МАНБАИ


Жиззах вилоятида сув тежамкор технологияларни жорий этиш мавзуидаги навбатдаги семинар ташкил этилди. Дўстлик туманидаги “Робия она” фермер хўжалигида бўлиб ўтган тадбир ишига МЧЖ шаклидаги “Сангзор” агрокластери, фермер хўжаликлари, туман ирригация бўлими ҳамда пудрат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.
     - Жорий хўжалик йилида  15 гектар пахта майдонимиз томчилатиб суғориш усулида парвариш қилинмоқда, - дейди фермер Йўлчи Отақулов. – Ўтган йили мана шу майдоннинг ҳар гектаридан 31 центнердан ҳосил йиғиштириб олган эдик. Мутахассислар ҳисоблаб чиқишди: бу йил камида 15 фоиз ортиқча ҳосил тўпланган. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, биз учун сув тежовчи усулнинг фойдаси кутилганидан ҳам юқори бўлади.
     Семинар қатнашчиларига шунингдек, инновацион усулнинг нафақат ҳосилдорликга, балки яна, ишчи кучи,  техника, ёқилғи ва ўғит тежалиши борасида  салмоқли устунликлари мавжудлиги ҳақида маълумотлар берилди.  
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador