SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

22 Sep 2023 |   65

ДАВЛАТ МУАССАСАСИДАГИ СЕМИНАРДА НИМАЛАР ҲАҚИДА СЎЗ БОРДИ?


 “Жиззах сувқурилиш инвест” ДМ да ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомига қатъий риоя қилиш мавзуида семинар ташкил этилди. 
 Тадбирда  Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси  Мурожаатлар билан ишлаш билан шўъбаси бош мутахассиси Д.Эргашев сўз олиб, меҳнат жамоаси, пудрат ташкилотлари ва аҳоли вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш давлат муассасаси фаолиятини янада тўғри ва самарали ташкил этишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Давлат муассасаси бош муҳандиси  У.Мамараҳимов ўз чиқишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Сув хўжалиги вазирлигининг ишонч телефони ҳар бир фуқаронинг оғзаки, ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаати учун очиб қўйилгани яхши самара бераётгани,  ана шундай тартибни вилоят сув хўжалиги тизимидаги бунёдкорлик ишларини мувофиқлаштириб турган  “Жиззах сувқурилиш инвест” ДМ да ҳам йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги эътироф этилди. 
        Семинарда шунингдек, раҳбар ташкилотлар  топшириқлари ижросини таъминлаш, кўрсатмаларига амал қилиш, ўз фаолиятига танқидий назар билан  баҳо бериш ҳар бир меҳнат жамоаси учун  фойдадан ҳоли бўлмаслиги таъкидланди.  

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador