SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

Насос станциялари




Насос станциялари

 

Насос станциялари ва энергетика соҳасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

 

Ҳисобот даврида Сирдарё-Зарафшон ИТХБ хузуридаги НС ва ЭБ тасарруфидаги насос станциялари, уларда ўрнатилган насос агрегатлари, суғориш ва мелиоратив қудуқлар, подстанциялар, трансформаторлар ва электр узатиш тармоқларини техник соз ҳолатда сақлаш, ишончли ишлашини ҳамда уларни такомиллаштиришни таъминлаш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан:

- насос станцияларида 62 дона насос агрегатлари, 17 дона суғориш қудуқлари жорий ва тубдан таъмирланди;

- замонавий энерготежамкор технологияларни жорий қилиш мақсадида 4 дона конденсатор, 1 дона частота ўзгартирувчи қурилмалар ва 1 дона қуёш батареялари ўрнатилди.

- насос станцияларда чиқарилаётган сув миқдорларини ва сарфланаётган электр энергияси назоратини инсон аралашувисиз шаффоф тарзда олиб бориш мақсадида насос станцияларга рақамлаштирилган электр ҳисоблагичлар ҳамда 23 дона сув ўлчаш қурилмалари ўрнатилди.

2022 йилда 14,539 млн. кВт. соат электр энергияси лимити белгиланган бўлиб, электр энергиясини тежаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар, ўрнатилган замонавий энерготежамкор қурилмалар ҳисобига 12.158 млн. кВт. соат электр энергияси сарфланди. Натижада лимитга нисбатан 2,381 млн. кВт. соат (1,904 млрд. сўмлик) ҳамда ўртача кўп йилликка нисбатан 3,334 млн. кВт. соат (2,667 млрд. сўмлик) электр энергияси тежалди.


Насос станциялари ва электр энергиясидан
оқилона фойдаланиш бўлими

 

Насос станциялари ва энергетика соҳасида 2023 йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

 

Сирдарё-Зарафшон ИТХБ хузуридаги НС ва ЭБ тасарруфидаги насос станцияларида январь-май ойлари давомида 5 дона насослар алмаштирилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 5 дона (100%) насослар алмаштирилган. Шунингдек, электродвигателларни алмаштириш режаси 5 дона бўлиб, амалда 5 дона (100 %) электродвигателлар ўрнатилган.

Сирдарё-Зарафшон ИТХБ хузуридаги НС ва ЭБ да электр энергияси истеъмолини йилдан-йилга камайтириш режалаштирилган. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари учун 3,177 млн. кВт. соат электр энергия лимити ажратилган бўлиб, амалда 2,293 млн. кВт. соат миқдорида электр энергия сарфланган ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,422 млн. кВт. соат миқдорида электр энергия тежалган.