SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

17 Jun 2023 |   259

ФОРИШДА ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА


 


      Халқимизнинг “Дарё бўйида яшасанг-да, бир томчи сувни ҳам исроф қилма!” деган ибратли нақли бор. Бутун дунёда оби-ҳаёт танқислиги йил сайин тобора сезилиб бораётган бир даврда бундайин пурҳикмат иборалар ҳақлиги ва  долзарблиги яққол намоён бўлмоқда.  
      Сўнгги йилларда Фориш тумани миришкорлари томонидан  етиштирилган сархил мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларни нафақат Жиззах, балки қўшни Самарқанд, Сирдарё вилоятлари, ҳатто Тошкент шаҳри бозорларида ҳам   учратиш,  уларнинг аъло сифати ва бетакрор мазаси ҳақида истеъмолчилар мақтовини эшитиш мумкин бўлмоқда. Маълумки,   Фориш туманининг катта ҳудуди лалмикор, яъни сув танқис бўлган  ерлардан иборат. Шундай экан, форишликлар қандай қилиб қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиш уддасидан чиқишмоқда?
      Маълум бўлишича, туман деҳқонларининг бу борадаги   муваффақиятида ҳеч қандай сир йўқ экан. Улар аслида ҳосилдор, аммо бир томчи  сувга зор бўлиб ётган 8 минг 311 гектар ерга  сув тежамкор технологияларни жорий этиш йўли билан  “жон киритиш” уддасидан чиқишибди.
      Туманнинг “Қўлба” маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган “Фориш агро нурафшон” МЧЖ чорвачиликга ихтисослашган. Чорвадан эса, ўзингиз биласиз, тармоқнинг озуқа базаси мустаҳкам бўлгандагина кутилган фойдани олиш мумкин. Буни яхши англаган жамият аъзолари 200 гектар майдондага бедазорни ёмғирлатиб суғориш усулида парваришлашга аҳд қилишди.  
     Айни кунларда МЧЖ даласида ушбу технологияни йиғиш ва ўрнатиш ишлари якунига етмоқда. Янги усул бугун-эрта синовдан ўтади.
 

Батафсил -  https://jizzaxhavza.uz/i/1/15

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Shunga aloqador