SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

22 Sep 2023 |   86

ИЖОБИЙ ВА САЛБИЙ НАТИЖАЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ


Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси молия-хўжалик ишлари бўлими ташаббуси билан  “Учтом” ирригация тизими бошқармасида “Сув хўжалигини молиялаштириш ҳамда ривожлантириш жамғармасига маблағлар тушириш” мавзуида  семинар ўтказилди. 
      Ҳавза бошқармаси таркибидаги барча ташкилотлар  ҳисобчилари таклиф этилган тадбирда ИТҲБ бошлиғи  ўринбосари Б.Рахматов сўзга чиқиб, ташкилотлар ҳисобига келиб тушаётган маблағнинг тўғри ва самарали сарфланиши, жамоалар ривожлантириш жамғармаларига маблағ тушуришни кучайтириш, бу борада йўл қўйилган  хато ва камчиликларни зудлик билан бартараф қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.

Ҳавза бошқармаси  бош ҳисобчиси Ф.Халикулов  2023 йил январ-сентябр ойлари учун  ажратилган маблағнинг 1 миллиард 192 миллион сўми  ишлатилмай қолгани,  870,16 миллион сўм шартномалар билан боғланмагани ҳақида маълумот бериб,  қолдиқ маблағларни шартномалар билан боғлаш ҳамда  ишлатилмасдан қолган маблағларни  иш ва хизматлар амалга оширган ҳолда ўзлаштириш тўғрисида кўрсатма берди.
      Семинарда машина ва механизмлар билан  хизмат кўрсатиш борасида фақатгина ҳавза бошқармаси, вилоят сув омборларидан  фойдаланиш бошқармаси ва Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси ижобий кўрсаткич қайд этаётгани эътироф этилди. Ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш  прогноз режаси бутун ҳавза бўйича атиги 45 фоизга бажарилгани афсусланарли ҳолат дея баҳоланди. 

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador