SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

04 Jul 2023 |   53

ЖИЗЗАХДА САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ


Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Музаффар Турдибоевга Жиззах вилояти ҳудудларидаги ижтимоий эътиборга муҳтож оилаларнинг 47 нафар ёшлари бириктирилган. Бугунгача ана шу ёшларнинг ҳар бири билан юзма-юз учрашилиб, яшаш барзи, турмуш шароитни ўрганилди. Уларнинг фикри мулоҳазалари тингланди, хоҳиш-истаги, орзу-умидларига эътибор қаратилди. 
     Жиззах шаҳрининг “Боғишамол” маҳалласида яшаб келаётган Хусанжон Қаҳҳоров ахборот-технология соҳасига қизиқади, у келажакда компьтер дастурчи бўлиш ниятида. Аммо хонадон эгаларининг “қўли калталиги” болакай режаларининг амалга ошувини ортга суриб келарди. “Бугун менга ноутбук  совға қилишди. Ўз устимда ишлашимга, билим ва кўникмаларимни оширишга катта имконият пайдо бўлди. Бунинг учун  Жиззах вилояти сувчилари раҳбариятига катта раҳмат айтаман!” дейди Ҳ.Қаҳҳоров.
     “Қалия” маҳалласида истиқомат қилувчи Ноила Маҳамаджонова дизайнер бўлишни орзу қилади. Қизгина шу билан бирга ажабтовув расмлар ҳам чизади. Ноила бугун воҳа сувчилари томонидан беғараз тарзда тортиқ қилинган расм чизишга мўлжаллаган планшет ёрдамида ўзининг севимли машғулоти билан янада кўпроқ ва самарали шуғулланиш имкониятига эга бўлиши шубҳасиз. 
      Бугун вилоят марказининг  “Олмазор” маҳалласидаги Тожимуродовлар хонадони аъзолари, айниқса, оила қизалоғи Фотимабонунинг қувончи чексиз. Унга Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи М.Турдибоев номидан электр қуввати билан ишлайдиган тикув машинаси совға қилинди. 
    - Тикувчилик қила оламан. Аммо оёғимдаги оғриқ сабаб ишлай олмасдим, оиламиз бюджетига ҳисса қўша олмасдим, - дейди Н.Тожимуродова. - Энди мана бу тикув машинаси ёрдамида чиройли нарсалар тикиб, сотувга чиқариш, даромад топишим мумкин. Ҳаммаси учун катта раҳмат!
       Айтиш жоизки, бу каби саховат тадбирлари Ийди Қурбон  арафасида амалга оширилаётгани нур устига аъло нур бўлмоқда.  Жиззах вилояти сувчилари раҳбарияти томонидан эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат ҳайитликлар ҳам етказиб берилаётир. Хайрли иш давом этади...
                                                                                Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador