SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

22 Jun 2023 |   107

ФОРИШДА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШГА ЭЪТИБОР КАТТА


Фориш Жиззах вилоятининг сув ўта танқис тумани ҳисобланади. Ҳудудда оқар сув йўқ ҳисоби. Шунинг учун ҳам бу ерда деҳқончилик қилишнинг ўзи бўлмайди.

Аммо “қалови топилса, қор ҳам ёнар” экан. Тумандаги боғдорчиликка ихтисослашган “Ҳилол-Нур” масъулияти чекланган жамияти аъзолари буни исботлашди: томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишди.

Жамият соҳибкорларига Фориш тумани ирригация бўлими мутахассислари ёрдам қўлини чўзди. Сувчилар ўзларининг беминнат маслаҳат, кўрсатма ва тавсияларини беришди.

Мутахассислар тавсиясига амал қилинган ҳолда томчилатиб суғориш учун зарур бўладиган ҳовуз барпо этилди. Битта тик қудуқ қазилиб, электр тармоғи тортиб келинди, зарур асбоб-ускуналар ўрнатилди. Қисқа вақт ичида МЧЖ тасарруфидаги 70 гектар майдондаги боғ ва дарахт қатор ораларига экилган сабзавот ва полиз экинлари томчилатиб суғориш усулида су-орила бошланди.

Боғдаги ёнғоқ, олма, ўрик, шафтоли ва бошқа мевали дарахтларга, қатор ораларида етиштирилаётган бир йиллик экинларга жон кирди. Томчилатиб суғориш усулининг қулайлиги ва афзаллиги яққол кўзга ташланди...

 

                                                                                                                                 Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Shunga aloqador