SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

05 Sep 2023 |   68

АРНАСОЙДА УЗУМЗОР, “УЧТОМ”ДА ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИК БАРПО ЭТИЛЯПТИ


Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан Арнасой тумани ирригация бўлими ва “Учтом” ирригация тизимлари бошқармасида бугунги куннинг долзарб мавзуларига бағишланган иккита семинар ташкил этилди. Тадбирларда ИТҲБ бошлиғининг ўринбосари Ж.Ўролов иштирок этди. 
     Арнасойда бўлиб ўтган тадбирда туман ирригация бўлими тасарруфидаги  0,5 гектар майдонда ташкил этилаётган узумзорда амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. 
       Мутахассислар томонидан серҳосил узум навларини танлаб, экиш, вайшларни талаб даражасида тортиш, токзорларда агротехника тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш юзасидан маслаҳатлар берилди.  Бунда токнинг қуёш ва иссиқликни ёқтирадиган ўсимликлар сирасига киришини инобатга олиш,  ток кўчатлари тупроққа чуқурроқ экилиши ва тез-тез суғориб турилиши зарурлиги таъкидланди. 
      “Учтом” ИТБ да бўлиб ўтган анжуманда эса,  мазкур бошқарма ёрдамчи хўжалигини ривожлантириш масаласига кўриб чиқилди.  50 сотих майдонда ташкил этилган иссиқхонада парваришланаётган бодринг пайкаллари ҳолати  қатнашчилар эътиборини ўзига тортди. Шу билан бирга, очиқ майдонга экилган мевали дарахтлар кўчатлари оралиғига ишлов беришда камчиликлар борлиги, паррандачилик соҳасидаги ишларни янада жонлантириш талаб этилиши айтиб ўтилди. 
 Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador