SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

05 Sep 2023 |   43

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ИШЧИ ГУРУҲИ ЖИЗЗАХДА


Сув хўжалиги вазирлигининг сув тежамкор технологияларни жорий этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, махсус хизматлар ишини тўғри ташкил этиш, сув тармоқлари қирғоқларида узумзорлар ташкил этиш  борасида жойларда ташкил этилаётган ишларни ўрганиш зиммасига юкланган ишчи гуруҳи Жиззах вилоятига келди. 
     Ишчи гуруҳ аъзолари ўз фаолиятини Пахтакор ва Ш.Рашидов туманларидаги “Семурғ” ва  “Ширин” фермер хўжаликларида  амалга оширилган  ишларни таҳлил қилидан бошлади. Айтиш жоизки, жорий мавсум биринчи хўжаликда 32, иккинчисида эса, 20 гектар майдондаги пахта айнан томчилатиб суғориш усулида парваришланди. 
      - Иккала фермернинг ҳам сув тежамкор усулда ишлов берилган майдонининг  ҳар гектарида ўртача 105 минг туп пахта кўчати, ҳар бир тупда эса, 14-16 тадан кўсак бор, - дейди ишчи гуруҳ раҳбари Нодирбек Худойбердиев.  – Мутахассислар ва миришкор деҳқонлар фикрига кўра, бу жамоалар  ҳар гектар ердан камида 50 центнердан ҳосил кўтариши кутилмоқда.  Авваллари шу ерларда оддий усулда етиштирилган ғўзадан кўпи билан   35 центнердан ҳосил олинган. Мана шунинг ўзи томчилатиб суғориш усулининг афзаллигини кўрсатмоқда.
        Пойтахтлик мутахассислар шунингдек, ҳудудлардаги   канал ва ариқлар, гидроиншоотлар, уларга ўрнатилган “ақлли” сув ўлчаш қурилмаларининг ишлаши ва ҳолатига ҳам эътибор қаратишди. Республика ишчи гуруҳининг Жиззах  вилоятидаги фаолияти давом этади. 
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador