SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

22 Sep 2023 |   66

ЖБНСДА ШУНДАЙ МУЗЕЙ БОР...


Жиззах бош насос станциялари бошқармаси (ЖБНС) қошида ташкил этилган музей залларидан  ўтган асрнинг 80-йилларида амалга ошган Жиззах чўлини ўзлаштириш жараёни акс этган муҳим ҳужжатлар, экспонатлар, бу борадаги залворли ишлар бошида турган фидойи инсонлар суратлари, улар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. 
     Шунингдек, ушбу муассасага ташриф буюрувчилар Мустақиллик йилларида Жиззах ва Сирдарё вилоятлари сув хўжаликларида амалга ошган ва оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳам ўзлари истаган ва қизиққан саволларга жавобтопиши муқаррар. 
      Шунинг учун ҳам музей остонасидан одамлар қадами узилмайди. Бу ерга айниқса, навқирон авлод вакиллари тез-тез қадам ранжида қилиб туришади.Бугун Зарбдор туманидаги 1-умумтаълим мактабининг устозлари ва ўқувчиларидан иборат гуруҳ ўзлари учун қадрдон ўлка тарихи билан танишиш мақсадида музейга ташриф буюришди.  
      Улар музей залларини айланиб, бунда тўпланган  асори-атиқаларларни катта қизиқиш ва диққат-эътибор билан кўздан кечиришди. Жиззах бош насос станцияси сувдан фойдаланиш бўлими  бошлиғи Ж.Ҳақназаров эса, ўқувчи-ёшларга музей, унинг яратилиш тарихи, бу ерда мавжуд маънавий бойликлар ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берди.    
  
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador