SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

So'nggi Yangiliklar

SIRDARYO-ZARAFSHON Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasidagi so'nggi yangiliklari

ФОРИШДА ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА
17 Jun 2023 |   259

 


      Халқимизнинг “Дарё бўйида яшасанг-да, бир томчи сувни ҳам исроф қилма!” деган ибратли нақли бор. Бутун дунёда оби-ҳаёт танқислиги йил сайин тобора сезилиб бораётган бир даврда бундайин пурҳикмат иборалар ҳақлиги ва  долзарблиги яққол намоён бўлмоқда.  
      Сўнгги йилларда Фориш тумани миришкорлари томонидан  етиштирилган сархил мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларни нафақат Жиззах, балки қўшни Самарқанд, Сирдарё вилоятлари, ҳатто Тошкент шаҳри бозорларида ҳам   учратиш,  уларнинг аъло сифати ва бетакрор мазаси ҳақида истеъмолчилар мақтовини эшитиш мумкин бўлмоқда. Маълумки,   Фориш туманининг катта ҳудуди лалмикор, яъни сув танқис бўлган  ерлардан иборат. Шундай экан, форишликлар қандай қилиб қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиш уддасидан чиқишмоқда?
      Маълум бўлишича, туман деҳқонларининг бу борадаги   муваффақиятида ҳеч қандай сир йўқ экан. Улар аслида ҳосилдор, аммо бир томчи  сувга зор бўлиб ётган 8 минг 311 гектар ерга  сув тежамкор технологияларни жорий этиш йўли билан  “жон киритиш” уддасидан чиқишибди.
      Туманнинг “Қўлба” маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган “Фориш агро нурафшон” МЧЖ чорвачиликга ихтисослашган. Чорвадан эса, ўзингиз биласиз, тармоқнинг озуқа базаси мустаҳкам бўлгандагина кутилган фойдани олиш мумкин. Буни яхши англаган жамият аъзолари 200 гектар майдондага бедазорни ёмғирлатиб суғориш усулида парваришлашга аҳд қилишди.  
     Айни кунларда МЧЖ даласида ушбу технологияни йиғиш ва ўрнатиш ишлари якунига етмоқда. Янги усул бугун-эрта синовдан ўтади.
 

Батафсил -  https://jizzaxhavza.uz/i/1/15

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

ЖИЗЗАХДА МЕЛИОРАЦИЯ СОҲАСИДАГИ ИШЛАР 121 ФОИЗГА УДДАЛАНДИ
17 Jun 2023 |   193

Жиззах вилоятида жорий йилда 29 та ирригация ва мелиорация объектларида қурилиш, реконструкция ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилади. Жумладан, 9 та йилдан-йилга ўтувчи, янгидан бошланган 1 та ирригация ва 19 та мелиорация объектларида бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Бу ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилииш учун давлат бюджетидан 175,9 миллиард сўм сарфланиши режалаштирилган.  

Ирригация объектларида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар орасида жами 12 километр узунликдаги каналларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, 1 тадан сел сув омбори ва насос станцияси барпо этиш, 3 та сув омборида реконструкция ишларини бажариш, 2,7 километр узунликдаги сув тармоқлари қирғоғини сел-тошқиндан муҳофаза қилиш кўзда тутилмоқда.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Батафсил -  https://jizzaxhavza.uz/i/1/16

ИШЧИ-ХОДИМЛАР ҚЎШИМЧА РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ
18 Jun 2023 |   210


     “Учтом” ирригация  тизими  бошқармаси (ИТБ) Жиззах вилоятининг Дўстлик, Арнасой, Мирзачўл, Зафаробод туманларидаги  63 минг 427 гектар экин майдонларини сув билан таъминлайди. Жамоа 2023 йилги вегитация  мавсумини кўнгилдагидек  ўтказиш мақсадида кенг кўламли таъмирлаш тиклаш ишларини амалга оширди. Жумладан, 74,4 километр узунликдаги  хўжаликлараро каналлар механизмлар ёрдамида тозаланди 46 та  гидротехник  ва 42 та сув ўлчаш иншоотларини таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Бу ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилгани бугун лимитда белгиланган  сувнинг далаларга ўз вақтида  етказиб берилишини таъминламоқда.
      - Бугунги давр тасарруфимиздаги каналларда оқаётган  сувнинг сарф-харажатини аниқ олиб боришни тақозо қилмоқда, - дейди бошқарма бошлиғи Асилбек Ҳасанов. – Шу сабаб жорий йилда сув “қулоқлари” бошига 80 дона “ақлли сув” қурилмалари ўрнатишни режалаштирган эдик.  Январ-май ойларида 47 та ана шундай жиҳоз белгиланган жойларига ўрнатилди, июн ойида  уларнинг сонини яна 20 тага кўпайтириш ниятидамиз. Шунингдек, барча туманлар ирригация бўлимлари билан 2023 йилда талаб этиладиган сув миқдори аниқ хисоб-китоб қилиб олинди. Натижада уларга жорий йилда 298,4 миллион  куб метр  сув лимити ажратилиб,  оби-ҳаёт етказиб бериш борасида шартномалар  расмийлаштирилди.
     Бошқармада шунингдек, сув етказиб беришда эҳтимолий  муаммоларга дуч келмаслик учун  2022-2024 йилларга мўлжалланган дастур ҳам  ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжатда 10 километр узунликдаги  каналнинг дамбаларини мустахкамлаш, 8 дона янги гидротехник иншоот ўрнатиш  кўзда тутилган. Бу режалар ўз вақтида амалга ошса, тармоқнинг  фойдали иш коэфиценти камида 10 фоизга ошиши таъминланади.     
     - Жамоамизда 70 дан ортиқ ишчи ходим меҳнат қилади, - дейди бошқарма бўлим бошлиғи Ҳусан Эшоқулов. – Асосий эътиборимиз касбдошларимизни моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган.  Бир неча йилдан буён сув йўлларининг мухофаза қисмидаги жами 18 гектар майдонга маккажўхори,  бошоқли дон, полиз экинлари экиб келамиз. Етиштирилган хосил жамоа аъзолари ўртасида тенг тақсимланади. Сўнгги бир йил ичида умумхалқ байрамлари ва тантаналарда “Учтом” ИТБ ёрдамчи хўжалигида боқилган 4 бош йирик, 5 бош майда шохли мол сўйилиб, гўшти жамоа аъзоларига  тортиқ қилинди.
     “Учтом” ирригация  тизими  бошқармаси раҳбарияти жамоа аъзоларини қўшимча моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида яна 22 гектар майдонга ошқовоқ, мош, қовун-тарвуз экишга қарор қилди. Яқинда асаларичилик ва қуёнчилик йўлга қўйилди. Бошқарма ёрдачи хўжалигида парваришланаётган қорамол ва қўй-эчкини 100 бошга, товуқ ва ўрдакларни 1 минг 500 бошга етказиш чоралари кўрилмоқда.   
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

ФОРИШДА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШГА ЭЪТИБОР КАТТА
22 Jun 2023 |   107

Фориш Жиззах вилоятининг сув ўта танқис тумани ҳисобланади. Ҳудудда оқар сув йўқ ҳисоби. Шунинг учун ҳам бу ерда деҳқончилик қилишнинг ўзи бўлмайди.

Аммо “қалови топилса, қор ҳам ёнар” экан. Тумандаги боғдорчиликка ихтисослашган “Ҳилол-Нур” масъулияти чекланган жамияти аъзолари буни исботлашди: томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишди.

Жамият соҳибкорларига Фориш тумани ирригация бўлими мутахассислари ёрдам қўлини чўзди. Сувчилар ўзларининг беминнат маслаҳат, кўрсатма ва тавсияларини беришди.

Мутахассислар тавсиясига амал қилинган ҳолда томчилатиб суғориш учун зарур бўладиган ҳовуз барпо этилди. Битта тик қудуқ қазилиб, электр тармоғи тортиб келинди, зарур асбоб-ускуналар ўрнатилди. Қисқа вақт ичида МЧЖ тасарруфидаги 70 гектар майдондаги боғ ва дарахт қатор ораларига экилган сабзавот ва полиз экинлари томчилатиб суғориш усулида су-орила бошланди.

Боғдаги ёнғоқ, олма, ўрик, шафтоли ва бошқа мевали дарахтларга, қатор ораларида етиштирилаётган бир йиллик экинларга жон кирди. Томчилатиб суғориш усулининг қулайлиги ва афзаллиги яққол кўзга ташланди...

 

                                                                                                                                 Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Ko'proq yangiliklarni ko'rish ...