SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

08 Aug 2023 |   51

ДОЛЗАРБ ДАВР ТАЛАБ ДАРАЖАСИДА ЎТМОҚДА


Юртимизда саратон ўз кучини кўрсатаётир. Ҳарорат сезиларли даражада кўтарилган мана шу кунларда юз минглаб гектарларга экилган экинлар, боғ-роғларни яшнатиш, оби-ҳаётга қондиришда мамлакатимизда мавжуд сув омборларининг ҳиссаси беқиёс бўлмоқда. Жумладан, Жиззах вилоятидаги Қоровултепа сув омбори жамоаси ҳам ўз фаолиятини зиммасидаги  вазифа масъулияти залворли эканини англаган ҳолда  ташкил қиляпти.
     - Сангзор дарёсига сув ташлаш йўли билан Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманларининг 8 минг гектардан ортиқ  майдонларига сув етказиб берамиз, - дейди сув омбори бошлиғи  Ўрол Арақулов. – Жорий йил вегитация мавсумигача тўпланган 46 ярим миллион кубметр сувнинг  15 миллион кубметри бугунгача деҳқонларга етказиб берилди. 
       Айтиш жоизки, жорий йил, айниқса, шу кунларда сув таъминоти  масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Буни тўғри англаган ҳавза жамоаси буни имконияти туғилганданоқ сув тўплаш ишлари давом эттириш чораларини кўрмоқда. “Бундан уч-тўрт кун аввал ҳам  сув омборимизга кунига ўртача 250 минг куб метр  сув келиб турди, - дейди тўғон бошлиғи Ғайрат Исмоилов. – Сонияга шу сувнинг 3 кубметри далаларга чиқарилмоқда”. 
      Шу ўринда қисқа маълумот: Қоровултепа сув омбори вилоятнинг Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган. Ҳавза Эски Туятортар канали орқали Зарафшон дарёси суви билан тўлдирилади. Табиий ботиқликда қурилиб,  1987 йилда фойдаланишга топширилган сув иншоотининг умумий ҳажми  53 миллион кубметрни ташкил этади. 
     Қоровултепа сув омборининг 15 кишидан иборат  меҳнат жамоаси мавсумлар оралиғида бевосита  сув омборининг ўзи ва  4,7 километр узунликдаги чиқариш каналида кенг кўламда таъмирлаш, тозалаш ва тиклаш ишларини амалга оширди. 
       Ёрдамчи хўжалигида 50 бош қуён, 500 бош ўрдак парваришланмоқда, 2 гектар ерга экилган ғаллага бугун-эрта ўроқ тушади.  Хуллас,  меҳнат жараёнининг тўғри ташкил қилиниши, амалга оширилаётган ишларнинг мунтазам равишда моддий ва маънавий рағбатлантирилиб борилаётгани жамоа учун муҳим даврнинг кўнгилдагидек ўтишига замин бўлмоқда.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador