SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

22 Sep 2023 |   75

АКТДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЮТУҚЛАРГА ЗАМИН БЎЛАДИ


Жиззах бош насос станцияси (ЖБНС) бошқармаси тасарруфидаги 3 та қудратли насос станцияСи Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги 100 минг гектарга яқин экин майдонларини оби-ҳаёт билан таъминлайди. Энг сўнгги  - 3-насос станцияси барпо этилганига 40 йилдан ортиқ вақт ўтди.  Доимий равишда реконструкция ва модернизация қилинаётгани, жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, замоанавий рақамли жиҳозлар билан таъминланиб борилаётгани  эса, ушбу иншоотларнинг узоқ муддатдан буён ишончли ва бекаму-кўст ишлашига  замин бўлимоқда. 
       Бугун айнан ана шу 3-насос станциясида  АКТдан оқлона ва самарли фойдаланиш мавзуига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбирда ЖБНС бош мутахассиси А.Краус сўз олиб, шу пайтгача бошқармага қарашли сув иншоотларига 9 та “ақлли” сув ўлчаш қурилмалари ўрнатилгани, бугунги кунларда улар  юқори ташкилотлар серверларига интеграция қилиниб, талаб даражасида фаолият юритаётгани ҳақида маълумот берди.

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизималари ҳавза бошқармасининг АКТ ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси  Ш.Норматов анжуман қатнашчиларига ўтган йилларда ўрнатилган рақамли қурилмаларни ишлатиш, айрим ҳолларда юз бериши мумкин бўлган нуқсон ва носозликлар, уларни  бартараф қилиш борасида тушунчалар берди. 

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Shunga aloqador