SIRDARYO-ZARAFSHON

Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

(Jizzax viloyati)

So'nggi Yangiliklar

SIRDARYO-ZARAFSHON Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasidagi so'nggi yangiliklari

“АҚЛЛИ” ҚУРИЛМАЛАР ИШИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР ТАНКИД ҚИЛИНДИ
20 Feb 2024 |   127688
Сув хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан жойларда турли мавзу ва масалаларга бағишланган ўқув амалий семинарлар бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида жойлашган “Учтом” ирригация тизими бошқармасида ташкил этиди. Унда бошқарма сув тармоқларига ўрнатилган "ақлли сув" қурилмаларининг айни пайтдаги ҳолати ўрганилиб, уларнинг ишлашида кузатилаётган нуқсон-камчиликлари мухокама қилинди. Маълум бўлишича, бугунги кунда бошқарув базаларига “Учтом” ирригация тизимлари бошқармаси балансидаги 110 дона қурилмаларнинг атиги 60 фоизидан маълумотлар келиб тушмоқда, холос. Анжуманда бундай ҳолат жиддий танқид қилиниб, қурилмалар ишига масъул мутахассислар огоҳлантирилди. Фаолиятида узилишлар кузатилаётган қурилмалардаги нуқсонларни бартараф қилиш, уларни узлуксиз ишлатиш чораларини кўриш борасида таклиф ва тавсиялар берилди. Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
РАҲБАРЛАР ЗИММАСИДА КАТТА МАСЪУЛИЯТ БОР
20 Feb 2024 |   28
“Учтом” ирригация тизими бошқармасида “Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизомини яхшилаш” мавзуида семинар ўказилди. Тадбирда Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси Д.Эргашев сўзга чиқиб, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, оғзаки, ёзма ёҳуд электрон шаклдаги мурожаатлар билан ишлаш, мурожаатларнинг ҳисобини юритиш ва кўриб чиқилишини назорат қилиш юзасидан қонунчиликда белгиланган вазифа ва топшириқлар ҳақида тушунчалар берди.Юқори турувчи ташкилотлардан берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тизимга малакали олий маълумотли кадрларни жалб қилиш, сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларига келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш борасида барча даражадаги раҳбар ва мутахассислар зиммасига шахсий масъулият ва жавобгарлик юклангани айтиб ўтилди. Анжуман очиқ мулоқот ва мунозара тарзида ташкил этилди, унинг иштирокчилари бошқарма мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
АКТДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЮТУҚЛАРГА ЗАМИН БЎЛАДИ
22 Sep 2023 |   66

Жиззах бош насос станцияси (ЖБНС) бошқармаси тасарруфидаги 3 та қудратли насос станцияСи Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги 100 минг гектарга яқин экин майдонларини оби-ҳаёт билан таъминлайди. Энг сўнгги  - 3-насос станцияси барпо этилганига 40 йилдан ортиқ вақт ўтди.  Доимий равишда реконструкция ва модернизация қилинаётгани, жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, замоанавий рақамли жиҳозлар билан таъминланиб борилаётгани  эса, ушбу иншоотларнинг узоқ муддатдан буён ишончли ва бекаму-кўст ишлашига  замин бўлимоқда. 
       Бугун айнан ана шу 3-насос станциясида  АКТдан оқлона ва самарли фойдаланиш мавзуига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбирда ЖБНС бош мутахассиси А.Краус сўз олиб, шу пайтгача бошқармага қарашли сув иншоотларига 9 та “ақлли” сув ўлчаш қурилмалари ўрнатилгани, бугунги кунларда улар  юқори ташкилотлар серверларига интеграция қилиниб, талаб даражасида фаолият юритаётгани ҳақида маълумот берди.

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизималари ҳавза бошқармасининг АКТ ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси  Ш.Норматов анжуман қатнашчиларига ўтган йилларда ўрнатилган рақамли қурилмаларни ишлатиш, айрим ҳолларда юз бериши мумкин бўлган нуқсон ва носозликлар, уларни  бартараф қилиш борасида тушунчалар берди. 

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

ЖБНСДА ШУНДАЙ МУЗЕЙ БОР...
22 Sep 2023 |   50

Жиззах бош насос станциялари бошқармаси (ЖБНС) қошида ташкил этилган музей залларидан  ўтган асрнинг 80-йилларида амалга ошган Жиззах чўлини ўзлаштириш жараёни акс этган муҳим ҳужжатлар, экспонатлар, бу борадаги залворли ишлар бошида турган фидойи инсонлар суратлари, улар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. 
     Шунингдек, ушбу муассасага ташриф буюрувчилар Мустақиллик йилларида Жиззах ва Сирдарё вилоятлари сув хўжаликларида амалга ошган ва оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳам ўзлари истаган ва қизиққан саволларга жавобтопиши муқаррар. 
      Шунинг учун ҳам музей остонасидан одамлар қадами узилмайди. Бу ерга айниқса, навқирон авлод вакиллари тез-тез қадам ранжида қилиб туришади.Бугун Зарбдор туманидаги 1-умумтаълим мактабининг устозлари ва ўқувчиларидан иборат гуруҳ ўзлари учун қадрдон ўлка тарихи билан танишиш мақсадида музейга ташриф буюришди.  
      Улар музей залларини айланиб, бунда тўпланган  асори-атиқаларларни катта қизиқиш ва диққат-эътибор билан кўздан кечиришди. Жиззах бош насос станцияси сувдан фойдаланиш бўлими  бошлиғи Ж.Ҳақназаров эса, ўқувчи-ёшларга музей, унинг яратилиш тарихи, бу ерда мавжуд маънавий бойликлар ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берди.    
  
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Ko'proq yangiliklarni ko'rish ...